Мен бу уммат учун энг қўрқадиган нарса, тили билан олим, қалби билан жоҳил бўлган кимсалардир.
✍ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
Шунақа инилар учрайдики, уни сенга онанг туғмаган бўлади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
📚📚📚📚
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: "Денгиз тўрт хилдир:
1. Ҳавойи нафс - гуноҳлар денгизидир.
2. Нафс - шаҳватлар денгизидир.
3. Ўлим - умрлар денгизидир.
4. Қабр- надоматлар денгизидир".
📚📚📚📚
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар:
«Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан 📕📗📘
Кунингиз хайрли ва барокотли утсин....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев