Қўшни қишлоққа тоғпиёз излаб бордим. Бир болакай Ибрат аканинг уйини кўрсатиб юборди.
- Ўша одамда кўп.
Ибрат ака маккажухори йиғаётган экан, ёнига бордим. Муддаога кўчгандим, бўпти, ярим қоп топиб бераман деди.
- Анави сояда ўтириб тур, ҳозир бўламан.
Тол тагига бориб ўтирдим. Ёнимга хўппасемиз, бети думалоқ бир киши келиб қолди.
- Ҳорма, Ибрат, - деди у маккажухори узаётган Ибрат акага қараб.
- Бор бўлинг!
- Э, баракалла!
Семиз киши шундай деб шаҳд билан қарсак чала бошлади. Ибрат ака менга кулиб қараб қўйди. Қарсак беш дақиқа давом этди. Сўнг у мен билан гаплашишга киришди. У ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтирдик. У нега келганимни сўради. Мен тоғпиёз излаб келганимни айтдим.
- Тоғпиёзчиларга қарсаклар! - у қарсиллатиб қарсак чалди.
Кўринишидан аввал мансабдор бўлганга ўхшайди. Ёки ашаддий қарсакчи.
Ибрат ака келгач, у кетишга чоғланди.
- Сенга гап йўқ, Ибратжон! Қарсаклар!
У қарсак чалиб-чалиб кетгач, Ибрат акадан сўрадим.
- Ким у?
- Э, бир анқов. Аниқроғи қарсакчи. Аввал колхоз раисига, кейин маҳалла оқсоқолига хизмат қилди. Қарсакбозликни уюштириш ва қойиллатиб бажариш учун уни ёллашарди.
- Ҳозир нима иш қилади?
- Бекорчи. Лекин дуч келган жойда қарсак чалаверади. Тунов куни футбол уйнаётган болаларга қарсак чалдираётган экан, уришдим. Қаерга борса қарсак чалади. Маҳаллага яхши раис келгандан бери иш йўқ уга. Ҳозир қарсакбозлик охирги планга тушиб қолган.
- Йиғилишларга бориб турса керак?
- Бормайди. Беш ой олдин бориб, ҳар гапнинг бирига қарсак чалиб, ҳамманинг асабига ўйнаб ўтирарди. Бир воқеа рўй бергач, эл уни ўзига қўшмай қўйди.
- Қанақа воқеа?
- У азада мулла жаноза намозини ўқиб бўлгач, қарсак чалиб юборди.
- Йўғ-ей!
- Ҳа, рост.
- Урганиб қолган-да. Эл кечирса бўларди.
- Бировнинг таъзияси бўлса кечирардик, аммо ўлган жондек жигари эди.
- Кими?
- Онаси...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
БАЛКИМ КАСАЛ б.б КОЛГАНДУР???
( ЭСИ ОГИБ , ЁКИ РУХИЙ КАСАЛ) б.б КОЛГАН БУЛСАЧИ?
УНИ КЕЧИРИШ КЕРАК АЛБАТТА.
ОЛЛОХИМ УЗИНГ КЕЧИРГИН,
ДАРДИ БУЛСА, ШИФОСИНИ БЕРГИН ЭЭЭХ ХУДОИММ