Якшанба куни бозорга чиқдим. Бағдод дехқон бозорининг шарқий худудида ошхона, кабобпаз, нонвой, нўхотфуруш ва балиқфурушларга ажратилган. Икки қатор жойлашган бу расталар оралаб ўтилса темир-терсак ва тунукасозлар жойлашган жойга чиқилади. Мен темирчилар томондан бозор дарвозасига чиқиш учун кабобпазлар оралаб кетяпман. У ерда тутун шу қадар қўйиқки нафас олиш тугул кўзим ачишиб кетди. Нафасни ичимга димлаб, кўзимни ярим қисганча шитоб билан қовунфурушлар растасига ўтиб бораётганимда қулоғимга нон сотаётган аёллар овози чалинди.
-Анави йигитни ушлади!
-Сигаретини кўриб қолди.
-Жарима қилади бечорага.
Ўша пайтда атрофга аланглаш истамадим, чунки олган чуқур нафасим тугамай тоза хавога етиб олмоқчи эдим.
Қовунфурушлар орасига ўтиб тоза нафас оларканман ортимга ўгирилдим. Бир формали йигит сигарет ушлаб турган одамни четроққа судраётган экан. Тушундим, жамоат жойида тамаки махсулотлари истемоли учун бу одамни жаримага тортмоқчи.
Хайрон қоласан одам, шунча бурқсиган тутун ичидан ўтиб бораётган инспектор, тутун туманига эмас бояқишнинг оғзидан чиқаётган тутунга эътибор қаратсая!!!
Хаёлимда турли фикрлар қарама-қаршилииги юзага келди. Сиздачи? Сизнинг хаёлингиздан қандай гаплар ўтяпти азиз мухлис?
30.08.2024 Дониёр Ахмаджонов.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1