Хожарой опа ўғлининг кўнглига қарамай синглисининг қизи Гулсанамни келин қилди. Гулмурод севгилисининг олдида бевафога айланган бўлса хам, хаёт қонунларинг олдида ожиз қолиб барибир холасининг қизига кўнгил бериб яшай бошлади. Ёш келин куёв бир- бирини Лайли Мажнундай севиб қолишди. Бу холат Хожар опага ёкмади. Ўғлини қизганди шекилли, бир икки марта ўғли кечки пайтлар кўчадан яширинча ширинликлар олиб хонасига кириб кетганини кўриб ич ичидан ёнди.
Шу кундан бошлаб келинини ишларидан камчилик излашни ва юзига солишни бошлади. Келин хам қайнона ўзини холаси эканлиги учун тилини тиймади. Қайнона келин бир биридан қолишмай қайнашарди.
Гулмурод табиатан юмшоқфеъл, бировни юзига тик қараб гапиришни билмайдиган отаси Тошмурод ака каби юввош йигит эди.
Бу орада Гулсанамнинг хомиладорлиги билиниб қолди. Гулмурод хотинининг оғзидан чиққанини мухайё қилишга харакат қиларди. Бош қоронғулик даври давомида Гулмурод анча харажатга тушди. Пули йўқ бўлса қарз олиб хотинининг эркалигини кўтаришга харакат қилди. Хотини хам атай қиларди. Бу қилиқлари бн эрининг севгисини исботлаб бермоқчи бўларди. Ахир кўпчилик туйи куни юзига солгандида: ,,Гулмурод Мастонани севади. Сенга онасининг қистови бн уйланяпти. Кўнгилсиз одам бн қандай яшайсан?" - бу каби гаплар дил тубига жойлашиб қолган.
Энди эрининг Гулсанамсиз яшай олмаслигини халққа намоён қилиш керак!
Бола тушиб қолиш хавфи бахонасида уй ишларини хам қилмай қўйди. Кайнона кимга арзини айтишни билмайди. Ич ичидан фарзанд купайтирмаганидан афсусланади. Ўғлига тинмай маслахат беради: ,,Фарзанднинг кўпи яхши! Ёшликда илож борича кўпайтиринг. Ўғилни хеч бўлмаса иккита қилинг."
Ой куни яқинлашиб Гулсанам пахлавондек ўғил чакалоқнинг онаси бўлди. Гулмурод биринчи фарзанднинг туғруқхонадан уйига росса дабдабаю асъаса бн олиб келди. Фарзандига яхши кунларнинг даракчиси бўлсин деб Бехруз исмини қўйишди. Гулсанамнинг эркалиги янаям ортиб борди. Шу даражага етдики хатто боланинг тувагини тўкмай чиқариб куярди. Бу ишни Хожар опа қарганиб қарганиб бажарарди. Қайнона келин ашаддий душманга айланиб бўлишди. Гулмурод Бехруз бир ёшга тўлгач туғилган кун қилиб қўй суйиб элга ош берди. Бир томондан анча қарздор бўлиб қолган, иккинчи томондан онаси ва хотинининг жангларига чидамай Россияга пул ишлашга кетди.
Ўғли кетиб Хожар холанинг ўзича анча эси кирди. Келинга чўрилик қилмай қариндошлариникида мехмонда юришни одат қилди. Келин чор ночор уй юмушларини бажаришга мажбур эди. Болани ухлатиб уй юмушларини бажаргунча бола уйғонарди. Яна боласининг кетидан бўларди. Туш пайтидаги уйқусидан қолаётганига ачинарди келин.
Келин хам ечим топгандек Бехрузни бувисига қўшиб юборишни одат қилди. Кайнонаси ясаниб чиқишига болани хам кийинтириб :
,,Ойи, мен уй юмушларини бемалол бажаришим учун Бехрузжонни хам айлантириб келинг. Иш бн бўлиб бечора боламга ахамият беролмаяпман. "- деб қайнонасига топширарди.
Энди Хожар опа борган жойида ўтиргандай бўлмас эди. Ахир ёш болани кетидан бўлиш керак. Яна келинини ёмон кўра бошлади. Неварасининг хам инжиқликлари жонига тегди. Қариганда гудак кўтариб юриш хам чарчатди.
Бир куни узоқ кишлокдаги яқинларининг уйига йўл олди. Неварасини эса олиб бормаслигини пиёда кўп юришини келинига айтди аммо уқтиролмади. Келин ўз гапини ўтказиб болани қўшиб берди.
Хожар опа мехмондан қайтиб
Бехрузжон ариққа оқиб кетганини айтди.
Гулсанам дод фарёд кўтарди.
Эртасига Гулмурод етиб келди Россиядан.
Барча тегишли органларни оёқа қўйиб ариқларни қуритиб, болани излашди аммо бола топилмади.
Бир хафта ўтиб бир чупон кўлмакда ўлиб ётган болакайни дарагини олиб келди. Гулмурод ўша ёққа қараб югурди. Бола шишиб беўхшов бўлиб кетганди. Уни Гулсанам оёк кийимидан таниди. Икки ёшли Бехрузжон чалқанчасига сувда ётарди. Шурлик бола қайнона келиннинг ахмоқона урушларининг касофатига учраб қурбон бўлган эди. Бу бн Хожар опанинг қотиллиги аён бўлди.
Суд ишлари бошланиб қайнонани 10 йилга озодликдан махрум қилди.
Гулмурод бир болани эплаб асрамаган хотинни кечиролмай талоқ бериб Россияга жўнаб кетди.
Хулоса сиздан!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
Кайнона хам Бир вактлар Келин болганку
Нега ? Келин туширсан доим айбсиз айбдор болаверади.
Икки си хам аёл
Фарки Бири Улуг ёш Бири
Кичик рок .
Яхши ошини ейди.
Яратган кургазма хам килиб куядию ёруг оламда ..шуям камдее кимгадир.
Хасад БН эмас
Хавас ила каралса
Хар Икки оламда ишимиз
ОК болади.