Cентябр ойининг 20-сида Нодирнинг хотини икки қиздан кейин огил дунёга келтирди. Фарзанднинг қадами қутлуг келиб, эртасига Нодирни банкда кредит болимига бошлиқ этиб тайинлашди. Байрам кетига байрам уланди! Қариндош – уруг, таниш – билиш – ҳамма уларнинг бахтига ҳавас қилди.
Вақт отган сайин Саида, эрининг муносабатида озгаришлар сеза бошлади. Нодир ишдан кеч қайтадиган одат чиқарди. Шундай кунларнинг бирида, турмуш ортогининг телефонида бир аёл билан ёзишган хатларга кози тушди. Салом-аликдан нарига отилмаган болса-да «СМС» ларни оқиб, Саиданинг рашки тутди. Лаблари титраб «Нима сабабдан ишда ушланиб қолаётганини билдим, ахийри билдим-ку» дея такрорлай бошлади. Айни дам у озида эмасди. Нима қилаётганини, хатти - ҳаракатларини англамасди.
- Мана энди билдим. Сиз нима ишлар қилиб юрганизнию кеч келишларингизнинг сабабини. Топганингизни мендан нимаси ортиқ экан?
- Нималар деб валдираяпсан? Эрталабдан бошимни қотирма.
- Мана бу ойимчангиз ҳақида гапиряпман, - дея телефондаги юзишмаларни эрига корсатди.
- Пашшадан фил ясашга устасан-да, хотин. Нима экан, депман. Бу аёл билан шунчаки танишман, ишида озгина муаммолари бор экан. Ёрдам бердим, шунга шунчами? Ёмон нарса хаёлингга келмасин, - деди-ю, аёлининг саволларига бошқа гап топиб беролмаслигини билиб, тезда уйдан чиқиб кетишга ҳаракат қилди.
- Шунчаки танишингиз болса, нега унда яна қачон коришамиз деб ёзади,- деганча Саида эшикни орқасидан бақириб қолди...
Эрининг гапига ишонмаган Саида ҳар хил ойларга чек койиш мақсадида эртаси куни турмуш ортогининг ишига борди. Нодир кориб қолмаслиги учун атай коча бошида тушиб қолди-да, атрофни кузата бошлади. «Ҳозир тушлик пайти. Нодир ака ҳам ташқарига чиқса керак. Мабодо чиқмаса, бирор баҳона топиб ичкарига кираман» – озича хаёл қиларди у. Саида юрак ховучлаб банк биноси томонга юриб кела бошлади. Шу пайт эри ташқарига чиқди-да, нотаниш бир аёл билан машинага отирди. «Эй Оллоҳ, наҳотки Нодир ака менга хиёнат қиляпти?» – Саиданинг юраги тез ура бошлади. Нафаси богилиб, боши айланаётганини сезди. Кимгадир дардини токиб сочгиси келди. «Нилуфар, ҳа, Нилуфарникига бораман, у мени тушунади» – шу хаёл билан сирдош дугонасининг уйига ёл олди.
Саиданинг келаётганини ойнадан корган Нилуфар қонгироқ чалинишини кутиб отирмай эшикни очди.
- Кел дугонажон, бунча рангинг оқариб кетмаса? Тинчликми ози?
Саида йиглаб-сиқтаб болган гапларни айтиб берди. Барчасини жим туриб эшитган Нилуфар қолига телефонни олиб, танишидан Фотима фолбиннинг уй манзилини суриштириб олди. Саида ҳеч нарсани тушунмай отирарди.
- Ана болди. Манзили қолимизда. Тур ортоқ, сен билан бир жойга бориб келамиз.
- Қаерга борамиз?
- Бир дугонам Фотима фолбинни мақтаганди. Ҳамма нарсани тогри айтар экан. Бориб корайлик-чи, эринг ростдан ҳам хиёнат қиляптимикан.
Дугоналар фолбиннинг уйини топиб боришди. Уларни аввал бир хонага олиб киришди. Сонг кутиб туришни, навбати келганда киришини айтишди. Оша хонада улардан ташқари яна икки аёл отирарди. Ҳеч қанча вақт отмай уларни ичкарига чорлашди.
- Қани келинглар, гозал сингилларимизга биздан нима хизмат?
- Келин, нималар деяпсиз? Аёл киши огирроқ болиши керак. Гийбатчиларнинг гапига ишониб, оглимга туҳмат қилиб, дилини хира қилманг. Озингизни қолга олинг, дея насиҳат қила кетди.
Бу такаллуфдан эриб тушган Саида, телефондан турмуш ортогининг расмини очиб берди. Сонг оқиган хабарлари, бугунги корган воқеларни гапириб берди. Фотима фолбин гоҳ Саидага, гоҳ расмга қараб, гап бошлади:
- Синглим, жудаям танг аҳволда қолибсиз. Оилангиз бузилиш арафасида турипти.
- Нималар деяпсиз?
- Мен билмасам гапирмайман. Эрингиз бошқа бир аёлга илакишиб қолган. Ҳаттоки унга уйланмоқчи. Ҳаракатингизни қилмасангиз, ундан айрилиб қоласиз...
Саида фолбиннинг қабулидан чиқиб, қандай уйига келиб қолганини ҳам билмай қолди.
Нима болиб, шу куни Нодир ишдан эртароқ қайтди. Саида эрини кордию жазаваси қозиб, жанжал билан уйни бошига котарди. Ҳовлига чиқиб, турмуш ортогига ози совга қилган койлакларни йиртиб ташлади. Ҳар қайчилаганида, «Оша уйланмоқчи болган суюқоёгингиз оберсин энди»,-дея торт томонга жар соларди. Шу пайт уйдан Нодирнинг онаси югуриб чиқди.
Саиданинг қулогига гап кирмасди. Қайнонасига тик қараб «Албатта, оглингизнинг ёнини оласиз-да» деганича ичкарига кириб кетди.
Бу воқеадан кейин Саиданинг ҳаловати ёқолди. Айниқса, ҳамкасби Ироданинг «Эрингни уйимиз олдидаги кафеда бир аёл билан кордим. Ҳамкасби билан тушлик қилаётгандир, деб сенга индамагандим» деган гапи дард устига чипқон болди.
Саида тогри Фотима фолбинникига ёл олди. Фолбин уни кориши билан:
- Хош, нима болди, гапим тогри чиқдими, деб соради?
- Ҳа, эрим менга хиёнат қиляпти. Шунга кеч болмасидан, уни қайтариб олишимда ёрдамингиз керак.
- Ана энди озингга келдинг. Бошашма. Эрингни оқиб, албатта, бу ёлдан қайтараман. Оша аёлнинг уйига борадиган ёлни бутунлай ёпиб ташлайман. Нафақат унга, буёгига бошқа ҳеч кимга қарамайдиган қилиб бераман. Фақат сен ҳамма айтганларимни созсиз бажаришинг шарт.
- Сиз нима кераклигин айтинг, ҳаммасини қиламан.
- Эртага турмуш ортогинг яхши корган нарсалардан, масалан, чой, қаҳва, шакар, шоколад, ози ишлатадиган совун, шампун, сепадиган атири ва коп киядиган койлакларидан олиб кел. Ҳаммасини оқиб бераман. Ана кейин корасан нима болишини.
Саида эртаси куни олиб келган нарсаларга фолбин бир нарсалар оқиб берди. «Худди мен айтганимдай, оқиган нарсаларимни копроқ ичиб, эсин. Иложи борича шу койлакларни кийиб юрсин. Кийимларини эса фақат шу кукунларга ювгин»,-дея астойдил тушунтирди.
Кунлар отиб борарди. Саида озини меҳрибон қилиб корсатиб, гоҳ ширин чой, гоҳ қаҳва, шоколад билан эрини сийлаб турди. Эрталаблари ишига кузатаётиб, «Мана буни кийинг, сизга бирам ярашади», дея оқитиб келган койлакларни айёрлик билан кийдириб қоярди. Унинг меҳрига жавобан Нодир ишдан эрта қайтиб, хотинига копроқ этибор корсатишга ҳаракат қилди. Қилдирган қайтариқларим тасир қиляпти, деб ойлаган Саида, дугонасига фолбинни топиб бергани учун миннатдорчилик билдириб, эрини озгаргани ҳақида гапириб берди. Дугонасининг «Тез – тез оқитиб тур, тагин айниб қолмасин» деган гапига кириб, қайта-қайта оқитиб қайтариқ қилдиришга одатланди.
Қишнинг совуқ кунлари, янги йил тараддудини бошлаган Саида, болалари билан арча ясатарди. Эшикдан Нодир сувга боккан мушукдек кириб келди.
- Тичликми, дадаси? Нима болди? Мазангиз ёқми?
- Соглигим жойида.
- Унда ишингизда муаммо чиқдими?
- ... Лавозимимдан четлатишди.
- Вой нега четлатишади?
- Озимам хайронман. Нега ишим бирдан орқага кетди. Мени пастки қаватга, оддий ҳисобчи қилиб тушириб қойишди. Энди таниш-билишларни олдида нима деган одам болдим.
- Майли, дадаси, коп куйинманг, ҳали ҳаммаси яхши болади, - деб эрини овутишга ҳаракат қилган Саида хаёлида яна Фотима фолбинни олдига бориб, оқитиб келишни режалаштирди.
- Опажон, сизга катта раҳмат. Ҳамма қилган амалларингизни фойдаси тегди.
- Хурсандман, хош унда яна нимага келдинг?
- Шу десангиз, эримни иши орқага кетди. Лавозимидан айрилди. Нодир ака буларни ҳазм қила олмаяпти. Турмуш ортогим жуда ҳам жиззаки болиб қолди.
- Болди, тушундим. Ҳозир сенга оқитилган тумор бераман. Уни эринг ётадиган ёстиқ жилдига солиб қоясан. Фақат эсингдан чиқмасин, у ёстиқда, албатта, эринг ухлаши керак.
- Раҳмат опажон, - дея Саида муаммонинг эчими топилганидан хурсранд болиб, уйга шошиб кетди.
Саида худди фолбин айтгандай ёстиқ жилдига туморни билдирмайдиган қилиб солиб қойди. Ҳеч қанча вақт отмай Нодирнинг боши тинмай огрийдиган болди. Ишидаги муаммолар қаттиқ тасир қилгани учун юрак хасталигига ҳам чалинди. Нодир қилаётган ишини унутиб қоядиган даражада эси кирди-чиқди болиб қолди.
Саида нималар болаётганини тушунмай хайрон эди. Фолбиннинг олдига бориб, гоҳ бошига, гоҳ юрагига оқитилган гиёҳлар олиб келарди.
Кунларнинг бирида ишдан қайтаётган Нодир кутилмаганда оёги тойиб, йиқилди. Шифокор унга юришни тақиқлади. Шу сабабли у узоқ вақтгача ишга бормай, уйда отиришига тогри келди.
Бир куни Саида холасининг уйига мавлудга борди. Маросимга келган отинойининг бу галги марузаси иссиқ-совуқ ва ҳар хил жоду-амаллар тогрисида эди. Саида марузани тинглар экан, эрига қилган иссиқ-совуқлари, қайтариқ қилиш учун ичирган, эдирганлари қанчалар гуноҳлигини англади. Ушбу амалларни бажарган аёлнинг охирати куйишини эшитиб, юраги богзига тиқилди. «Нима қилган болсам, эримни қайтариш учун қилдим, жуда гуноҳкормасдирман» дея озини овутди.
Меҳмонлар тарқалгач Саида отинойининг ёнига борди.
- Мен оиламни сақлаб қолиш ҳамда эримнинг ишлари юришиши учун қайтариқ қилган эдим, бошқа нарса эмас.
- Айнан нималар қилганингизни айтиб беринг-чи, қизим.
Саида ҳамма қилган ишларини бирин-кетин гапириб берди. Эрининг бошига тушган ташвишларни айтаётганда отинойи гапини болди.
- Нималар қилиб қойганингизни кордингизми? Озингиз билмаган ҳолда турмуш ортогингизга зиён этказгансиз. Иссиқ-совуқнинг, қайтариқларнинг яхши-ёмон ниятда қилингани болмайди. Ҳаммаси жуда огир, кечирилмас гуноҳ. Эрингизнинг ишини орқага кетиши, соглигининг ёмонлашуви шу оқитишларингиздан...
Саида виждон азобида уйга қайтди. Тезда ёстиқдаги туморни ҳамда ҳамма оқитган чой, шакарларни олиб, ахлатга ташлади. Кечга яқин Нодирнинг касбдоши коришга келди.
- Нодир яхшимисан, достим? Оёгинг яхши болиб қолдими?
- Худога шукур, чидаса болади. Ишда қандай янгиликлар?
- Зокир сенга таништирган аёл бор-ку?
- Мендан кредит олишга ёрдам сораганми? Лекин ҳужжатлари талабга тогри келмаганлиги учун бермагандим.
- Айнан ози. Шу аёл кредит бермаганинг учун сенга туҳмат қилиб, лавозимингдан четлатишларига сабабчи экан.
- Ё товба, озимам ойладим, бироз галати аёл экан, деб. Коп маротаба учрашувга чақириб, кондиришнинг ҳар хил ёлларини қилиб корганди.
Саида меҳмонга чой олиб кирмоқчи болганда ози истамаган ҳолда суҳбатларининг гувоҳи болиб қолди. Эри шунчаки танишим деганда алдамагани, умуман хотинига хиёнат қилмагани рост болиб чиқди. Саида турмуш ортогига ишонмай, фолбинга чув тушганини, эрига иссиқ-совуқ амаллар қилиб, дардга ёлиқтирганини ойлаб, ичидан титраб кетди. Козлари жиққа ёшга толди.
Наргиза Отабекова✍
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5