Аёл етим қизни келин қилди. Отасиз, камбағал ўсгани билинди. Аслида ўғлида ҳам озроқ нуқсон бўлмаганда олиб бермасди. Начора. Келин бўлиб ҳам бир ўзига қараб чиройли бўлиб юрмади. Қараса ғаши келади. Қизлари ҳам "топган келинингизни, мол боқишга ярайди, олиб юргулик эмас" дейишди. Лекин ўғли билан аҳил бўлди. Иккита фарзанд кўрди.
Бир куни қудаси келиб~кетгач, уйидан битта қадимги соф чинни коса йўқолди. Қидириб тополмагач келинини шу идишда онасига нарса бериб юборганликда айблади. Келин "кўрганим йўқ" деса ҳам ишонмади. Онасидан қолган эди. Жуда жаҳли чиқди. Ҳатто қудасини аччиқ устида уйидан қувиб чиқарди.
Орадан анча ўтиб, косани синиғи ошхона шкафини орқасидан чиқди. Мулзам бўлмаслик учун, ўзи йиғиштириб ола қолди.
Нима ҳам бўлди ю, келин бир куни аразлаб кетиб қолди.
- Ўзи келмаса, болаларни олиб кел,- деб буйруқ берди ўғлига. Ўғил ҳам бориб на эри, на ўғли бор қайнонасини дарвозасини бир тепиб кириб, болаларини олиб қайтди. Икки кун ўтиб келинини ўзи шўппайиб кириб келди.
Орадан бир йил ўтиб, иккинчи ўғилини уйлантирди. Коллеж дипломи бўлса ҳам ишли. Топармон тутармон. Тили ширин, ўзига қараб, иккита туғса ҳам қиздек юрадиган эди.
Фақат... Фақат эри-хотин пенсия тушгач, пули қаёққа кетганини билмай қолишавергач пластикни, доим очиқ сочиқ ётадиган пуллар оёқ чиқариб қаёққадир қетиб қола бошлагач, пулларини яшириб қўядиган бўлишди. Қўл тутолмагач, дардинг ичингда бўларкан. Бу ёғи қўни қўшни дегандек.
Оҳири бўлмади,гумонини ўғлига айтди. Ўғил ғазабланиб хотинига отлиқди. Келин аразлаб кетиб қолди. Катта ўғилга айтилган гапни кичигига ҳам айтилди. Бироқ, буниси ота онали, ака укали тўкис эмасми ўғил ўзи қайтиб келди. Камига бостириб бориб, ҳақорат қилишда, туҳматда айблаб ёзиб беришди. Келини бориб шифохонага ётиб олди. Аёл отни калласидек жарима ҳабарини эшитиб, муросага ўтди.
Шу бўлдию кичик келин буларни нозик жойини билиб олди. Қўлини совуқ сувга урмай қўйди. Энди аёлни дарди ичида. Ўйда ўтириб "бир сўм пул топмайдиган", катта келин кўчиб кетган. Кичиги ишли бойвачча. Рўзғор ўзига қолди. Дала ишларига чиқиб пул топиб эрини ёнига кирган катта келин ҳар замонда келиб, уй ишларини қилишиб, нон ёпиб, уйларни "кўтариб" кетади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Бир яхшини кадри булмас.