-Рустамжон домланинг
"Аёлларингизни дўзахий қилиб қўйманг деган сўзини эшитиб ўйланиб қолдим.
Кечир бизни бугуннинг аёли,
БИЗ - сени мусофир юртларда сарсону-саргардон қилиб, туркларнинг тўшагига, арабларнинг ҳарамига, русларнинг подъездига, корейсларнинг никоҳига, қозоқларнинг чўлига ва дўзахнинг йўлига ташлаб қўйдик!
Биз эркаклар фарзанд дунёга келиши учун дақиқалик ва лаззатлик "меҳнат" қиламиз. Аёллар эса шу "меҳнат"ни роҳатини тўққиз ой вужудида токсикоз, варикоз ва паровоз бўлиб олиб юради. Туғиб ҳам қутулмайди бу "меҳнат"нинг маҳсули бўлган фарзанд деган эгоистдан. Сутидан, уйқусидан, соғлигидан кечиб минг бир азобларда вояга етказган ўғил-қизи, кун келиб битта танноз келинни ва нокас куёвни деб ўз онасини унутиб қўяди.
Яқинда бир қори аканинг:
Статитикани олиб қарасак Ўзбда аёллар донорлик қилиб хаста отаси,акаси,укаси,боласи ва эри учун ўз буйрагини биттасини беришибди,лекин минг афсуски эркакларнинг бирортаси ҳам касал аёли учун донор бўлиб буйрагини бермабди!деб куйиниб айтган сўзларини эшитиб, почкамни итларга ташлаб едириб юборгим келди.Наъмунча арзонсан аёл, бунчалар қадрсизсан она, нақадар ожизсан опа-сингил, наҳотки ортиқчасан қиз фарзанд?Онаси учун юрагини, жигарини ёки буйрагини берган бирорта фарзанд бормикан бу дунёда?
Бўлса айтинг,мен у фарзандни тавоф қилиб ҳоки-пойини ўпай! Атрофида лаббайкани айтиб етмиш марта айланай!
Рафиқасига норковая шубани Finezzaсини,Ленинградский тиллани 585 пробалик цепини, iPhone 12 Pro Maxсини, MALIBU А/Т 2,0 Turbo Faceliftини олиб берган ўғиллар, ОНАси учун ҳеч бўлмаса битта камзул,калиш ёки кўзойнак олиб берганмикин???
Вафот этиб кетган ота-онасини қабрига қабртош қўймай, уйини сарой қилиб юрганларни ўликлари кўчаларда қолиб кетса адолатдан бўлади.
Ҳатто қабристонга бориб ўз ота-онасини қабрини топа олмейдиган итлар ҳам бор!
Яқинда реанимацияга кирсам бир ёшгина аёл оғзига кислород трубка, қўлларига капельница уланган ҳолатда бэҳуш ётибди. Нари борса 30 ёшга кирган аёлни эгнидаги кийимлари бир аҳволда эди.
Ким бу?деб сўрасам,Сигирни соғаётганида тепиб юборибди, эри Россиядейкан, кеча қайинонаси опкелди дейишди. Ташқарига чиқсам қайинона жонивор термосдан чой қуйиб ичиб, ёнидаги аёл билан қақираб кулиб ўтирибди.Кийимлари башанг,тиллани боридан таққан, охур баланд,тиршейиб скамейкада ўтирибди.Бу ёқда келин хириллаб икки дунёни орасида илиниб турибди.Ёнига бориб башарасига ура-маваши тепворгим кеп кетди ҳайвонни. Бировни гулдек боласини шу даражада ҳам хорлейсанми ип(ф)лос.
Яқинда бир аёл олдимга келиб дардини айтганида, ўзимни деразадан ташлаб юборгим келди.Кўзларида ёш билан хўрланиб йиғлаётган аёлга нима деб таскин беришни ҳам билмадим. Мана аёлнинг ҳасрати:
Танишларим орқалик Туркияни Измир шаҳрида эмизиклик аёл учун ойига 1000 $лик иш борлигини эшитиб, қўлимдаги гўдагим билан айтилган манзилни топиб бордим.Борсам 74га ёшли касал чолга Германиялик врачлар она сутини тавсия қилишган экан. Сутимдан соғиб бераман экан деб ўйлаб рози бўлдим.Кейин билсам кунига тўрт-беш маҳал чолни эмизишим керак экан.Ёт ер, нотаниш одамлар, ноилож улар айтган шартга рози бўлдим. Боламни ризқини тўрт ой лаънати чолга бердим.Бир ёқда унча-мунча сутни кўрдим демей пишиллаб эмадиган бобом тенги чол.Бир ёқда сутимга тўймей ориқлаб кетган болам. Ўлимларимга рози бўлиб кетдим шу тўрт ой ичида.Чол сал мадорга кириши билан айтилган маблағни олиб, бир бурда бўлиб қолган чақалоғим билан юртимга қайтдим.Орадан бир ой ўтиб-ўтмей болам бэтобланиб ўз қўлимда жон берди.
Мени ҳам ер кўтариб юрибдида одам деб боламга худо берган ризқини сотган куним ўлиб бўлганман.Раҳматлик пошшахон опамдан сўраб,ўғлимга Хондамир деб сизни исмингизни қўйганимда сизга ўхшаган онасига меҳрибон ўғил бўлсин деб ният қилгандим. Ўшанда онам Саййидларни исми болага оғирлик қилади деб кўнмаганди. Туркиядаги қилган ишимдан бэхабар ҳамма яқинларим,оғир исмни қўйгансан деб энди мени шусиз ҳам нураб бўлган юрагимни қайтадан нуратишяпти.Сиздан илтимос, менга маслаҳат беринг.Боламни менда қолган сут ҳаққини нима қилсам узаман?
Ҳамма гапини айтиб енгил тортиб у кетди, мени эса оғир тортиб қолдим. Мен билан набираси тенги аёлни ютоқиб эмаётган иймонсиз чол ва йиғлашга ҳам мадори қолмей ожиз инграётган нимжонгина чақалоқ қолди...
Эркак - бу сўзнинг замирида ватан ҳимоячиси, маҳрамлар посбони, оила таъминотчиси, фарзандлар назоратчиси каби вазифаларга маъсул бўлган шахс акс этади.
Бугунги кунда эркаклар орасида аҳли-аёлини авратини ёпаолмейдиган (калта этакларда товланаётган сонлар, минг хил тусда жилоланаётган сочлар), маҳрамларини муҳофаза этаолмейдиган (Туркия, БАА, Россия, Қозоғистонларда қора ишларда саргардон бўлиб юрган аёллар) кимсаларни борлиги минг афсуски айни ҳақиқат.
- Ота уйига бахти келишмей қайтиб келган аёлларни, тўртта ғишт билан иккита шиферни қўйиб уй-жой қилиб берадиган ака-укаларини ер ютиб юборгандек. Қани синглисига иккита нон олиб беришга ярамаган ака, қаерда бир коса иссиқ овқатини опасига илинмаган ука? Улар сизу-бизнинг орамизда, даврамизда ва сафимизда Рустамжон домлани ёки Сардор Раҳимхонни телефон рақамини излаб сўраб суриштириб юришибди. Асакаси кетиб қолмейди Рустамжон ёки Сардорни шу битта бэва аёлга уй-жой қуриб берса. Чунки бу шўрлик аёлни акаси хотинни қули, укаси бўлса ўйнашни гули. Рустамжон билан Сардорни оҳори тўкилиб қолмейди шу ёлғиз аёлни рўзғор харажатларини қилиб берса. Ахир бу бэчора аёлнинг акаси ориятини ўғирлатиб қўйган , укаси бўлса дарёда чўмилаётганида бэхосдан ғурурини оқизиб юборган.
- Ота-она вафот этганидан кейин, қизбола туғилиб ўсган уйига кириб келса уйнинг эшиклари ғийқиллаб, қадам босса поллари ғирчиллаб, шифтлари силкиниб кутиб олади. Эндиликда бу ҳовлида сизни бағрига босиб, пешонангиздан ўпиб, тагизга якондоз солиб, олдизга топган-тутганини қўйиб кутиб оладиган нури-сиймолар йўқ...Бу масканда сиз учун фақат уйилган қошлар, солинган қовоқлар ва зўрма-зўраки мулозиматлар бор холос.
Қиз болаларга раҳмим келади, улар нари борса 20 йил ота уйида малика ва атиги 1 кун (тўй оқшомида) қиролича бўлади. Кейин эса келинлик сериали бошланади, саҳар уйқудан туриб совуқ сув тўла челакда сув сепишдан тортиб, хуфтонда ювиқсиз идишларни ювишгача бўлган жараён!
Келинг ушбу сериалнинг воқеаларига холисона бир назар ташлеймиз;
1. Келин ҳаммадан эрта туришга ва ҳаммадан кеч ухлашга мажбур ( уйқу қаёқда эрини нафси ухлагани қўярдими)!
2. Таомга ҳаммадан кейин қўл узатишга, тинмей чой қуйиб ўтиришга ва ҳаммадан олдин қўл тортишга маъсул ( таомни охирини истеъмол қилса қайинонаси ўлиб қолармиш)! Агар шу гап рост бўлганида биронта ҳам эркакда қайинона тирик қолмасди.
3. Мабодо келин уйқусизлик, очлик ва меҳнат таъсирида бэтоб бўлиб қолса онасини кўриб келишга юборишади (дори-дармон фалон пул бўлса бировни боласига ким пул сарифлейди)!
4. Агар келин ноёброқ ва қимматроқ егуликка бошқоронғи бўлиб қолса, чақалоғини қулоғи точний йўқ бўлиб туғилади, чунки эрига минг марта айтса ҳам яқинларини (хотин топилади ота-она топилмейди) маломатидан чўчиб олиб бермейди!
5. Қаттиқ тартиб асосидаги кунларни бирида энг катта даҳмаза туғилади. Ана энди келин катта холасини ҳар дақиқада кўради. Кундузи билан маза қилиб ухлаб олган чақалоқ туни бўйи онасига опера айтиб ухлатмейди (инга-инга сутдан бееер. инга-инга алла айт, инга-инга замонавийроғидан бўлсин)!
6. Бир тарафида ҳирси тўйиб пишиллаб ухлаётган эр, бир тарафида нафси тўйиб ҳам ухламей чирқиллаётган бола, нариги хонада эса қош-қовоғи очилмейдиган қайинона. Яна камига адоғи йўқ бир олам рўзғор юмушлари турганида, келин шўрлик бошини қайси тошга қўйиб ухласин?
Эркаклар Қаерда улар? Россия, Қозоғистон ёки Туркиядами? Рус рафиқангдан, Қозоқ онангдан, Турк болангдан устунми инсон? Ҳамма ишингни ташлаб учиб етиб келмейсанми шу тўрт-беш кунлиги қолган яқинингни ёнига. Дардига дармон бўлмасанг, укол-дорисини олиб бермасанг, озиқ-овқатини етказиб бермасанг мен сени ким деб атай эркак?
Мусофир юртларда юриб топган маблағларингга иморат қурсанг, ўша иморатни ошхонасига Русни, меҳмонхонасига Қозоқни, ҳовлидаги качелясига Туркни ўтказиб қўясанми?
Хондамир Юнусов!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15