Мени исмим Бахтиёр.
Аммо акам Ёдгордан бошқа хечким мени тўлиқ исмимни айтмайди. Акамнинг айтишича,
ёшлигимда Бахти дегани учун ойим унга пиёла отган экан. У энгашиб қолганда
деворга тегиб синган парча қулоғи остига
санчилиб қолган. Кейин анчагача яра бўлиб юрганмиш.
Кичкина укамнинг исми
Мохидил. Хозир уч ёшда. Оилада беш кишимиз. Дадам буғалтер бўлиб ишлайди. Аям
эса, бозорда латта-путта сотади. Аямнинг айтишича, дадам хам бозорга чиққанида,
аллақачон “миср” булиб кетардик экан.
Менимча миср-савдогар, дегани бўлса керак. Аям бозори юрган кунлари синглим
иккаламизга хар - хил совғалар олиб келади. Негадир Ёдгор акамни олдида
бермайдилар. Хаммамизга хўрозқанд берадилар-у, нега совға бермайдилар, хайрон
бўлардим. Яқинда билиб қолдим. Тушимда чўчиб уйғониб кетсам, акам йиглаябди: “Аяжон,
дадажон, нега мени ташлаб кетдиларинг?” Ота-онамиз кетиб қолдими, дея нарги
уйга чопиб кирсам, дадам ўз ўрнида ухлаб ётибди. Қайтиб кирсам акам йиғламай
қолибди. Эртасига хеч ким йўғида акамни қистаб, барча хақиқатни билиб олдим.
...Акамнинг ота-онаси
катта дўхтир бўлган экан. Уларни Тошкендаги ўзлари ўқиган жойга мукофот бергани
чақиришибди. Мукофотни олиб қайтишаётганда перевалми, керевалми деган жойда
чанқаб йўл четидаги айрон сотиб ўтирган чолдан айрон олиб ичишибди. Айрон
ичганлар ўша жойда ўлиб қолибди. Айтишларича айрон захарланган экан. Ўғли ва
келинниинг ўлигини олиб келишганда акамнинг ёлғиз бувиси бошини чангаллаганча
улар устига йиқилиб жон берган экан. Кейин дадам уни ўғил қилиб олибди...
Аммо, акам нега хеч ким йўқ пайтида йиглаб
олишларини бошида унча англамасдим. Ёшим улғайган сари бунинг сабабини хам
англай бошладим. Аям Ёдгор акамни ёқтирмасди. Мен, дадам, синглим Мохим - акамни яхши кўрамиз. Айниқса, синглим
акам бўлмаса овқат хам емасди. Мохининг туғилган куни аям синглимга юмшоқ
айиқча, менга машина совға қилди. Биз хурсанд бўдиб дикирлаб сакраганча ўйинга
туша бошладик. Шу пайт Мохи таққа тўхтаб бостирма томонга тикилиб қолди. Акам
бир қўлида этак бир қўлида ўроқ билан бизга маюс қараб турган экан. Синглим
қўлидаги ўйинчоқни отиб юборди:
-Акамга хечнима йуқми?
Олмайман айиқчангизни...
Буни хозиргина ишдан
келган дадам кузатиб турган экан. Аямга бир ўқрайиб қаради, кейин бизни юпатди:
-Аканггаям совға бор,
фақат, туғилган кунида берамиз, деб яшириб қўйувдик а, аяси?-аям дадамдан
қўрқиб гапиролмай қолди. Дадам унга буюрди:
-Қани аяси, шкаф
тепасидаги айиқчани олиб чиқ! Кеча олиб келувдим-ку, Ёдгормирзо шунга пул
соли-иб, юради дегандим.
Аям бир нималар деганча
ялтироқ, чиройли сопол айиқчани олиб чиқди. Дадам уни рўмолчаси билан артиб,
акамга узатди.
-Мана, ол ўғлим! Буни
қулоқлари орасида тешиги бор. Пул ташлаб, тўпласаларинг, байрамга борганда
олиб, маз-за қилиб музқаймоқ ялайсизлар.
Бу сопол айиқчани бир
икки кун аввал шкаф тепасида чанг босиб ётганини кўрувдим. Дадам акамни хурсанд
қилиш учун эски бўлса хам янгидек ялтираб турган айиқчани унга узатди. Акам
рахмат айтиб, олди-да аямга қараб қўйди. Негадир шу топда акамнинг жилмайиши
йиғлаётган одамни эслатворди. Бу совға акамга жуда ёқди. Шу кундан бошлаб унга
пул йиға бошлади.
-Бу пулларни йиғиб
юраман,-деди у ,-Студент булганимда керак бўлади.
Мен мактабни
битиргунимча хам қайси касбни эгаллашни аниқ айтолмасдим. Акам эса, 7 ёшидан
бери врач бўламан, одамларни даволайман, деб орзу қилади. Биз хам акамга пул
йиғишида ёрдам бера бошладик. Айниқса синглим топган пулини акамга беради. Бу
иши учун аямдан дакки эшитса, дадамдан олқиш оларди.
-Баракалла қизим, аканг
ка-атта дохтир булади. Кейин бизни даволайди, а Ёдгормирзо?
-Тавба,- қош чимаради аям,-Ёдгормирзо
эмишда...мени болаларимни қачон қарама Бахти, Мохим дейсиз-а?
-Ха, сени нима жин
урди?-қовоқ солади дадам-Хали Врач бўлсин, асқотиб қолади кунингга...
-Врач бўладими йўқми
хали маълуммас, модомики врач бўлиб кетса ҳам шахарга қочади, сизни эсламайди.
-Эсламасаям, майли...
жони соғ бўлсин! Мен ундан хеч нарса таъма қилмасман. Шундоқ хам улардан бир
умр қарздорман!
“Қарздорман” деган гап
аямни бироз босиб қўйди. Лекин, барибир охирги гапни аям айтди:
-Аввало, Худо,
бандалари сабабчи холос...
Дадам бизни ёнимизда
сўкиб юбормаслик учун лабини тишлади. Унинг важохати шундай ўзгардики, аям
бундай пайтда пилдир-пис бўлиб кетади. Мен бу қанақа қарздолик эканини биламан.
Бир куни тунда дадам билан аямни жанжалини эшитиб қолганман. Акамни дадаси
Анвар амаки дадамни яқин ошнаси бўлган экан. Мен туғилишим учун дадам билан
аямни узоқ йиллар даволаган экан. Аммо , негадир аям буни тан олгиси келмайди.
Ёдгор акамни кўп камситади, арзимас айбини ошириб, яхшисини яширади. Бир марта -
7-синфни битирган йилим - қилган ишидан менам қаттиқ ранжиганман. Ўшанда акам
мактабни битириб, синфдошлари билан Шохимардонга айлангани боришмоқчи бўлади.
Шу кунлари дадамни мазаси қочиб, касалхонага тушиб қолганди. Шундай бўлса хам,
акамга пул бериб, ўртоқларинг билан саёхат қилиб келавер. Мен бир-икки кунда
яхши бўлиб кетаман, деганди. Дадам касалхонага кетгач, кечки овкат махали аям
жанжал қилди: Даданг бемор ётса-ю, сени юрагингга ўйин-кулгу қандай сиғябди?
Қойил сенга, шунча едириб-ичириб катта қилса-ю, бемор пайти сен қочиб кетябсан,
камига пул хам олибсан.
Акам эртанги саёхатга
тайёргарлик кўриб қўйган, кайфияти зур эди. Аямнинг гапидан кейин мунгайиб
қолди. Дадамдан олган пулни олиб келиб, аямнинг ёнига-дастурхон четига қўйди.
Мен ва Мохим шундагина асл вазиятни англаб етдик. Синглим қўлидаги қошиқни
тарақ этиб столга ташлади:
-Ая, акамни пулини
қайтариб беринг!-деди лабини чўччайтириб.
-Бу пулларга дадангни
даволатамиз қизим. Кўриб турибсизлар-ку, бизда ортиқча пул йўқ.
-Дадам ўзи берди-ку,
нега сиз олиб қўйябсиз,-дедим мен хам норози бўлиб.
Шу пайт акам айиқчани
хам олиб чиқди. “Ая, бундаги пулларни хам дадамга ишлатинг!” деди мунғайиб. Мен
ва синглим акамнинг бу ишидан тошдек қотиб қолдик. Ахир бу пулларни 4-5 йилдан
бери йиғади, студент бўлганимда керак бўлади, деб ишлатмай юрарди. Нима, акам
энди студент бўлмайдими? Акам индамай эшикка чиқиб кетди, назаримда кўзлари
ёшга тўлгандек бўлди.
-Йиғлатдиз!-чинқириб
юборди синглим,-акамни йиғлатдиз! Сиз ёмон аясиз!
Синглим шартта айиқчани
олиб, акамнинг орқасидан югурди. Мен хам эргашдим. 5-синфда ўқийдиган синглимнинг
бу жасурлиги мени хавасимни келтирганди. Акам хонасида осмонга қара-аб
ётибди. Бизни гапларимизни эшитмасди, бир нуқтага тикилганча тек қотиб
қолганди. Аям бояги пулни хам қайтариб олиб чиқди. Қизиқ, шунча гапирганимизни
эшитмаётган акам, аям эшик очиши билан шартта ўрнидан туриб олди.
-Хафа бўлма ўғлим,
даданга ичим ачиб гапирувдим. Сен ўйнаб келавер, мен абаротдаги пулимни ишлатиб
тураман.
Биз аямнинг бу ишидан
бироз тасалли топдик, аммо, барибир эртасига акам Шохимардонга кетмади.
Қўшнимиз Саттор амаки билан кимнингдир
уйини сомон сувоқ қилгани кетди. Тошкентга кетиш учун пул йиғаман, деди менга.
Шу куни синглим Ёдгор
акамни деб (Мохим мендан хам кўра акамни кўпроқ яхши кўрарди. Баъзида, мендан
пул сўрайди. Берсам, чопиб бориб айиқчага солиб қўярди. Бу одати мактабни
битиргунча давом этган) аям билан қаттиқ аразлашиб қолди.
-Катта бўлсам Ёдгор
акам билан Тошкенга қочиб кетаман. Сиз билан яшамайман. Сиз бизнинг аямиз
эмассиз! Хаммасини эшитдим, бизни ёмон кўраркансиз.
-Тилингни тий, бу
қанақа гап!? Сен хам Бахти хам мени боламсизлар...
-Ёдгор акам ўгай
экан-ку сизга, қўшнимизга ёмонлаётганингизни эшитиб қолдим.
-Шпионлик қилябсанми
ортимдан? Қани, супиргини олиб би-ир ховлиларни супириб ташла-чи, гапни
кўпайтирмай!-синглим тумтайганча чиқиб кетди. Орадан йиллар ўтиб мактабни битириб,
институтга хужжат топширдим, аммо,
киролмадим. Учинчи йили синглим хам битиргач, иккимиз бирга топширдик.
Мен энди дадамни мажбурлагани учунгина топширгандим. Хозирда аямнинг
ахволи оғир эди. Қанд касали кучайиб борар, чап оёқ панжасидаги яра битмай
қийнаётганди. Врач кесиб ташламаса бундан хам ёмон ахволга олиб келишини
дадамга тушунтирди, аммо, ноумид шайтон, даволаб кўришга келишишганди. Фойдаси
бўлмаябди, барибир кесишга тўғри келади шекилли. Синглим билан институтга
имтихон топшириб келсак, аям операцияда экан. Бизни чалғимасин деб, шу вақтга
тўғрилашган кўринади. Бечора аяжоним, ўзи нима ахволда-ю, биз кўргани борсак имтихон хақда сўрайди-я!
-Мен киролмайман ая, -
дедим ишонч билан.- Мохим киради албатта, мен энди ишлашим керак, сизни,
дадамни боқаман, синглимни ўқитаман, турмушга узатаман.
Қўлимни силаб ўтирган
аямнинг кўзлари ёшга тўларкан, ўкраб юбормаслик учун лабини тишлади. Кейин
кафтимни юзига босди
-Болажоним, бахтимга
соғ бўл! Акангни ховлисини таъмирлаб бўлдингми? Ёдгоржонни ўқишиям битди, шу
кунларда келиб қолади. Акангни уйлаймиз,
унга совчилик қилиш... менга насиб
қилмади болам...
-Ха, таъмирлаб бўлдим.
Барибир сиз совчиликка бормасдингиз ая,-дедим-у синглимга қарадим. Мохим уялиб,
палатадан чиқиб кетди. Аям ажабланганча менга тикилиб қолди.
-Синглинг...улар...қачондан
бери...- аям гапини тополмай қолди. Кейин бир нарсаларни ўйлаб кетди. Бироздан
кейин хамшира кириб кетишимизни айтди.
Орадан бир ой ўтиб ,
август ойларининг охирида, ўқишини битириб Тошкентда иш бошлаган акам келди. Шом пайти эди, такси хайдовчиси ва акам
қўлларида қутилар кўтарганча кириб келишди. Қучоқлашиб кўриша кетдик. Кейин
сўридаги дастурхонга ўтириб дадам дуо қилди. Шундан сўнг акам қутилардан бирини
олиб, оғзини очаркан:
-Дада, бу сизга, энди
қоғозга кўмилиб ведомост ишламайсиз! Нотбукда осонгина хисоблаб қўяверасиз.
Олинг дадажон, биринчи маошимдан олдим...
Нотбукни ушлаб олган
дадам дир-дир титрар, тили калимага келмас, кўзидан оқаётган ёшлари эса
юзларини юварди.
-Рахмат...болам...- дадам
зўрға шундай деди-да, акамни бошидан қучиб, пешонасидан ўпди. Акам менга
телефон, Мохимга тилла зирак хам олиб келган экан. Кейин узунчоқроқ бир
қутичани олди-да:
-Аямни совғасини хам
бериб чиқай,-деб ўрнидан турди. Биз олган совгаларимизга овора бўлиб кетдик.
Айниқса синглим ўзида йўқ хурсанд эди. Кейин дадамга нотбукни очиб кўрсатдим.
Қандай ёқиш, қандай ишлатишни билганимча тушунтирдим. Дадам эса халиям кўзлари
нам, мехр билан нотбукни силаб қўйди. Шу пайт аямга аталган совғани кўргим
келди. Аямдан бирор марта илиқ гап эшитмаган, доим кесатиғ-у, киноялар кўриб
яшаган акам, аямга қандай совға олиб келганига қизиқиб қолдим.
Акамнинг ортидан аям
ётган уйга кирдим. Кирдим-у, у ердаги вазиятдан хайратда қолдим. Акам юзларини
аямнинг юзига босиб олган, аямнинг қўллари унинг сочларини силар, иккисининг
кўзлари хам йиғидан қизарган эди. Шу пайт аямнинг оёқларига қараб бир сесканиб
тушдим: оёқлар ўсиб чиқибди!!! Югуриб бориб оёқларини ушладим, биттаси қаттиқ
экан. Тавба, худди аямнинг оёқларини ўзи-я! Энди аям қўлтиқтаёқларсиз хам юра
оларкан-да! Қарасам иккиси хам менга жилмайиб қараб турибди. Акамни бошқатдан
қучоқлаб олдим, бўгзимга нимадир тиқилиб қолди:
-Рахмат ака... ака...
сизни яхши кўраман!-дедим зўрға
-Э-э, айиқполвон, бўлди , эзиб ташлайсанку бунақада!
Акам “айиқполвон” деганда боятдан бери миямда айланаётган
саволга жавоб топгандек бўлдим. Бир ойлик маоши бугунги совғаларга етмаслигини
билардим. Демак, акам сопол айиқчадан йиғиб юрган пулларини олган экан-да. Аммо,
мен адашган эканман.
Эртасига қўшнимиз
Саттор (Бу ўша, акамни ишга бирга оборадиган, хар йили ёзги татилда Тошкентга кетишига
- пул йигишига ёрдам берган,) амаки бизникига
кириб, дадам билан узоқ гаплашди. Анваржон, Ёдгормирзо, Мохидил деган исмларни
узуқ – юлуқ эшитиб қолдим. Тушунишимча, бўлажак келин-куёвлар бир уйда яшаса,
эл кўзига хунук кўринаркан. Шу куни акамнинг юкларини ўзининг ховлисига
ташидик. Уйни чиройли қилиб таъмирлаб қўйгандим. Энг охирида сопол айиқча
эсимга тушиб қолди. Югуриб кириб униям олиб чиқдим. Акам айиқчани қўлига олиб,
негадир қизариб кетди. Кейин тагини бураб очди-да, ичидаги пулларни сўрига
ағдарди. Ичидан элликталик, юзталик доллар пуллар тўкилди. Дадам иккимиз хайрон
қараб турибмиз. Акам пулларни тахлади, адашмасам 1350 $ экан. Дадамга узатди:
-Тўйга ишлатарсиз,
дада, бор йиққаним шу холос...
Тўғриси акамга қойил
қолдим. Чунки айиқчага мен хам, айниқса, синглим кўп пул солардик: 100 сўмлик,
500 сўмлик. Бу пуллар менимча 100 долларга хам етмасди. Акам эса шунча пул
жамғариб қўйибди-я! Бу пулга яна озроқ қўшилса, бизнинг қишлоқ шароитида
бемалол битта тўй ўтказса бўлади.
-Болам тўйга атаганимиз
бор, камингга ишлатарсан,-дадам пулни олмади. Лекин, акам ҳам олмади. Дадамни
мажбурлаб чўнтагига солдириб қўйди. –Дада, мен айиқчани олиб кетаман, манашу
айиқча мен учун хар нарсадан аъло. Унда сизнинг бармоқ изларингиз, менга берган
мехрингиз аниқ кўриниб туради.
Акам иккимиз унинг юкларини ташиб, жойлаб
бўлгач, акам айиқчага плёнка пакет кийдириб, шкафларининг тепасига кўринадиган
қилиб жойлаб қўйди.
Тўйни келаси йили-
синглим Мохидил биринчи курсни битирганда қиладиган бўлдик. Тамом !
ДОНИЁР
АХМАДЖОНОВ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15