--------
"Эй Одам фарзанди, Менга ибодат қилиш учун ҳоли бўлгин...
|
Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Дарҳақиқат Аллоҳ Таоло айтади: “Эй Одам фарзанди, Менга ибодат қилиш учун (барча дунё ишларидан воз кечиб) ҳоли бўлгин, шунда Мен сени қалбингни бойлик билан тўлдираман ва фақирликдан сени халос қиламан. Агар буни қилмасанг, Мен сени иш билан банд қиламан ва сени қашшоқликдан қутқармайман.
|
Аҳмад 2/358, Термизий 2466, Ибн Можа 4107, Ибн Ҳиббон 393 ва Ҳоким 2/443 ривояти
|
Термизий: “Яхши нодир ҳадис”, дедилар.
|
Ҳоким ҳадисни саҳиҳ деди, Заҳабий эса у билан рози бўлган.
|
Ибн Муфлиҳ ҳадисни ҳасан деди. Қаранг: “Адабу шаръийя” (3/262).
|
Шайх Аҳмад Шокир ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: “Муснад Аҳмад” (16/284).
|
Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди. Қаранг: “Саҳиҳ ал-Жомиъ ас-сағир” (1914), “ас-Силсила ас-саҳиҳа” (1359).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев