,,,,,,,,
Ансорлардан бўлган Саълаба ибн Абдурраҳмон исмли ёш йигит исломни қабул қилибди. У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишларида қарашиб, ҳизматларини қилиб юрар экан. Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бир иш билан жўнатганларида у Ансорлардан бўлган бир одамнинг эшиги олдидан ўтиб кетаётса, кўзи бехосдан ювинаётган аёлга тушибди ва назарини олиб қочолмай қараб қолибди.
Бирдан қўрқинч ҳисси уни қамраб олиб,
Набий алайҳис саломга бу қилган иши ваҳий бўлиб тушишидан чўчиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қайтиб бормасдан Макка ва Мадина оралиғидаги тоғлар ичига кириб яширинибди. Қарийб қирқ кунгача Набий алайҳис салом уни йўқотиб қўядилар.
Сўнгра Жаброил (алайҳис салом) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тушиб дебди:
- Эй Муҳаммад! Роббингиз сизга саломлар айтди ва деди "Умматингиздан бўлган бир одам тоғлар оралиғидаги чуқурликларда туриб мендан паноҳ тилаяпти".
Набий алайҳис салом ҳазрат Умар ва Салмон ал Фарисига дедилар:
- Йўлга отланинг ва бориб Саълабани келтиринг. Чунки ундан бошқаси назарда тутилмади, дебдилар.
Сўнгра иккаловлари йўлга отланибди. Мадинага яқин бўлган жойда Зафафа исмли чўпонни учратиб ундан сўрабдилар:
- Шу тоғлар орасида Саълаба исмли йигитни кўрмадингизми?
- Мободо сиз дўзахдан қочган йигит ҳақида сўрамаяпсизми?
- Уни дўзахдан қочганини қаердан биласиз?
- Чунки, бир куни ярим тунда ушбу тоғлар орасидан бир йигит қўлларини бошига қўйиб, нидо қилиб чиқди ва "кошки эди арвоҳларга қўшиб менинг жонимни ҳам олганингда эди".
"Кошки эди жасадларга қўшиб менинг жисмимни ҳам олганингда эди".
"Кошки эди мени қазои қадаримга топшириб қўймаганингда эди", деб айтар эди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)дедилар:
- Ҳа, бизга шу йигит керак.
Сўнгра биргалашиб йигитнинг олдига йўл олибдилар.Ярим тун бўлганда йигит қўлларини бошига қўйиб, яна шу сўзларни айтиб тоғлар орасидан чиқиб келибди.Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) Саълабани кўрган заҳотлари, унинг олдига югуриб бориб бағирларига босибдилар.
Саълаба:
- Эй Умар!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган гуноҳимдан хабар топдиларми?
- Менга бу ҳақда айён эмас. У зот сизни кеча зикр этиб, мен ва Салмонга сизни олиб келишимизни буюрдилар.
Мадинага қайтиб келишгач Саълаба деди:
- Эй Умар!
У зот намоз ўқимаётган бўлсалар мени ҳузурларига киритманг.
Ҳазрат Умар билан Салмон намоз сафига шошилдилар. Саълаба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларини эшитгач ҳушидан кетибди. Росули акром салом бериб бўлганларидан сўнг дедилар:
- Эй Умар, эй Салмон! Саълабага нима қилган экан?
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу):
- Мана унинг ўзи, эй Росулуллоҳ.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб Саълабани ҳушига келтириб сўрабдилар:
- Ғойиб бўлганингни сабаби не эй Саълаба?
- Гуноҳим, эй Росулуллоҳ.
- "Гуноҳ ва хатолардан йироқ бўлинг" ояти сенга далил бўлмаганмиди?
- Йўқ, эй Росулуллоҳ.
- "Роббана атина фиддуня ҳасаната ва фил ахироти ҳасаната ва қина азабан нар".(маъноси, Парвардигор, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил. Охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра)деб айт.
- Лекин, Аллоҳнинг каломи буюкроқдир.Сўнгра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саълабани уйига кетишига амр этибдилар.Саълаба саккиз кунгача бемор бўлиб ётди. Салмон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб деди:
- Эй Росулуллоҳ! Саълабага нима бўлди, ҳалок бўлдими?
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Юринглар, унинг холидан хабар оламиз.Росулуллоҳ алайҳи солату ва саллам унинг ҳузурига кириб Саълабанинг бошини тошга қўйдилар. Лекин, Саълаба бошини тезда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйган тошларидан олиб қочди.
Росулули акром дедилар:
- Нима учун бошингни тошимдан олиб қочдинг?
- Чунки бошим гуноҳлар билан тўлиб кетган.- Нимадан шикоятинг бор?
- Ҳудди суякларимда, гўштимда ва этларимнинг ора-орасида чумолилар ўрмалаётганга ўхшайди.
Росули Акром сўрадилар:
- Нимани тилар эдинг?
- РОББИМнинг мағфиратини тилайман эй Аллохни элчиси ..........
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев