Предыдущая публикация
Қаддини тик тутар номус кучида.
Ишонманг, кўзлари кулиб турса ҳам,
Эркакларнинг дарди яшар ичида. Ўйлайсиз, меҳри йўқ, метин тоштана,
Худбин деб, гоҳ яна қиласиз таъна,
Билмасангиз очинг кўксини ана
Эркакларнинг дарди яшар ичида. Тоғ дейдилар, чиндан улуғ тоғ улар,
Сиз соғмисиз - етар, шунга соғ улар,
Маъюс тортманг бундан дили доғ улар -
Эркакларнинг дарди яшар ичида. «Эркак бўлиш, - дейсиз кулиб, - маза-да»,
Йиғламасак агар мотам, азада,
Билолмайсиз сира ташқи аъзода -
Эркакларнинг дарди яшар ичида. Омонатмиз асли биз ҳам сизларга,
Оналарга, сингил, опа, қизларга,
Умримизга йўлдош, гўзал юзларга -
Эркакларнинг дарди яшар ичида
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев