Предыдущая публикация
Уларга ишондим ўзимдан зиёд,
Қалбга пичоқ урган ўша яқинлар.
Юзда кулгу ила умри ўтсин шод,
Мени йиғлатганлар йиғламасинлар.
Азоб бериб шодлар қилмадим писанд,
Оғулар улашса тутдим асал,қант.
Қоқилганим кўриб бўлсада хурсанд,
Мени йиғлатганлар йиғламасинлар.
Ҳасдай эзса изин этурман тавоф,
Осмонида мангу порласин офтоб.
Мажруҳ кўнглимдаги фақат бир хитоб,
Мени йиғлатганлар йиғламасинлар.
Ортимдан ғийбатин эшитсамда жим,
Кўз ёшим яшириб унсиз йиғладим.
Карғамам,уларга келади раҳмим,
Мени йиғлатганлар йиғламасинлар.
Менга хўп насиҳат қилганди отам,
Ёвга ҳам ёмонлик тилама бўтам.
Уларга бахт бер яратган Эгам,
Мени йиғлатганлар йиғламасинлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 77