47 ёшли Зуҳра Насритдинова Каттақўрғон суд ижрочиси томонидан қаттиқ босим остига олингани учун ўзини ёқиб юборганини айтади. У газдан қарзи йўқлиги ҳақида маълумотномаларга эга бўлса-да, ундан пул талаб қилинган ва эрининг қамалиши айтиб таҳдид қилинган. Би-би-си ёнаётган аёлга ёрдам бермаган суд ижрочиси билан суҳбатлашди. Каттақўрғон прокуратурасига эса боғланишнинг имкони бўлмади.