Ўзбек киноижодкорлари Самарқанд амири, атоқли саркарда, Регистон бунёдкори Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган тарихий бадиий фильм ишлади. Фильм премераси Наврўз байрами арафасига режа қилинган.
Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигидаги “Амир Баҳодир Ялангтўш” фильмининг жанг саҳналари “Nomad Stan’s” халқаро каскадёрлар жамоаси иштирокида суратга олинди.
“Nomad Stan’s” жамоаси халқаро каскадёрлар академияси мукофоти “Таурус” (каскадёрлар Оскари) га сазовор бўлган.
Жамоа кўплаб Голливуд фильмларида жанг саҳналарини қўйишда ишлаган бўлиб, уларнинг сўнггиси режиссёр ва продюсер Ридли Скотнинг “НАПOЛEОН” фильми ҳисобланади.
Фильмда ўзбек актерлари билан бирга Қозоғистон, Қирғизистонлик киноюлдузлар суратга тушишган.