Жаноб Президент!
Файзу баракот-ла Рамазон келди.
Мен сизни ифторга айтгани келдим,
Вайрона уйимни топсангиз, келинг.
Навбат етмай, қайтди бечора онам,
Синиқ кўнгил ила, қўлда бурда нон…
Масжидларда айтилди азон,
черковлар ҳам чалди қўнғироқ.
Икки қўшни ибодатхона – эзгуликка чорловчи макон,
Эшиклари доимо очиқ, унда турмас қўриқчи, посбон.
Орзу соҳилига отланган қайиқ
Тобут бўлиб келди сўнгги қирғоққа.
Бу гўдаклар исми энди дафтармас,
Қабр тошларига ёзилар мангу…
Жаноб Президент! Менда уйқу йўқ,
Мени ухлатмайди портлаш овози.
Тўшагим атрофи тутун ва олов,
Чор тарафда қўрқинч, даҳшат ва ўлим…
Ҳатто қўшиқларим қон қақшаб йиғлар,
Ҳатто ўйинчоқлар беланган қонга!
Жаноб президент!
Ўз юртимда ватангадоман,
Қувилганман она Ватандан!
Айбимиз шу – биз мусулмонмиз.
Айбимиз шу – ибодатдамиз.
Осиб ўлдиришга ҳукм қилдилар.
Иймонимиз борлиги учун.
Тилимизни кесишди улар,
Калимаи шаҳодат учун!
Жаноб президент!
Ифторлик Қуддусда бўлади,
Фаластин пойтахти Қуддусга!
Рўзадорнинг дуоси мақбул,
Орзуларим чиқар рўёбга.
Ифторлик Қуддусда бўлади,
Фаластин пойтахти Қуддусга!
Озодликка чиқади синглим,
Парчалайман зулм кишанларин.
Ифторлик Қуддусда бўлади,
Фаластин пойтахти Қуддусга!
Рўзадорнинг дуоси мақбул,
Орзуларим чиқар рўёбга!
Рўзаларимиз, фарзандларимиз ва бутун дунё ҳеч қачон уйқу олмайдиган Зотнинг ҳифзу ҳимоясида бўлсин!