Давлатимизнинг любимчиклари кимлар ⁉️🇺🇿🤝🌍
.
Ойдан гўзаллигин билмайди санам,
Беллари чумоли, тамтам, гулбадан.
Ҳуснига илиқ сўз айта олмасам,
Халқнинг хизматида юрган бўламан.
Устоз менга қилган дуоларда жам,
Тонгдан иссиқ меҳрин сезиб тураман.
Меҳрига муносиб туҳфа бермасам,
Халқим хизматида юрган бўламан.
Додожон деб қучар уч яшар болам,
Гўёки ўзимни кўкда кўраман.
Кўздаги жилвасин кўра олмасам,
Хаёлимда халқ билан юрган бўламан.
Каттакон катта иш қиляпти, қаранг,
Кундан кун юрт обод, шодлик туяман.
Ишончига мос сўз топа олмасам,
Халқим хизматида юрган бўламан.
Итлар йўлин тўсар шерюракни ҳам,
Жигар жигарининг жигарин тилган,
Золимга жавобан тошлар отмасам,
Халқим хизматида юрган бўламан.
06.09.2023 йил
***
https://www.youtube.com/watch?v=W5uKNuH5_vg
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.