"УСТОЗЛАР ҚАДРИ БЕБАҲО"
Инсон қадри улуғланган, хотираси баланд юртда яшаётганимизнинг ўзи бир бахт.
Фарғона вилояти, Сух тумани 1-сон УУТ мактаб устозларини хотирлаб ёдга олдик.
Ҳақиқатан ҳам, Ўзларининг заҳматли меҳнатлари, илм салоҳияти, сермаҳсул ишлари билан биз шогирдлар қалбида абадии яшайдиган, ўтган ҳаёт йўлида ёшлар учун ибрат мактаби яратган, саҳоватли қалб эгалари, камтарин инсонлар, ўзларининг беғараз хизматлари билан алоҳида ажралиб умур кечирган меҳри дарё устозлар хотираси биз шогирдлар қалбида хаётимизнинг сўнгги вақтларигача сақланиб қолади.
Аслида ёш ниҳолни парваришлашда моҳир боғбоннинг қанчалик меҳнати зарур бўлса, ёшларни истиқболли келажак ҳаётга йўналтириш учун устознинг маслаҳати ва меҳнатисиз тасаввур қилиш қийиндир...
Шер Юсупов