Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам ҳар йили деҳқончиликка яроқли минглаб гектар ерни саҳро "тортиб олмоқда".
Норвегиядаги старт-ап яратган янги технология Ўзбекистон учун фойдали бўлиши шубҳасиз.
Ушбу технология саҳродаги таркибида тупроқдан кўра қум бўлган ерни яна деҳқончиликка яроқли қилишга кўмаклашади.
Технология Бирлашган Араб Амирликларида жорий этилмоқда.
Ушбу лавҳа Skoll Foundationнинг кўмаги ёрдамида амалга оширилмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.