Истиғфор айтишнинг фойдалари.
1. Ҳотиржамлик, хурсандчилик, осойишталик, осудалик, қалб тинчлиги ва чиройли роҳатни хоҳлайсизларми?
Унда истиғфор айтинглар!
«Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унга тавба қилинглар, У Зот сизларни белгиланган муддатгача чиройли баҳрамандлик ила баҳраманд қилур» (Ҳуд сураси, 3).
2. Бақувватлик, саломатлик ёинки барча касалликлар, жисмоний камчиликлар ва турли офатлардан омонда бўлишни ҳоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!
«Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборади ва қувватингизга қувват зиёда қилади» (Ҳуд сураси, 52).
3. Кулфатларни даф қилиш, турли ҳалокатлардан хавфсиз, барча қийинчиликлар ва фитналардан тинч омон бўлишни хоҳлайсизми?
Истиғфор айтинг!!!
«Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33).
4. Шаррос ёмғирни, пок зурриётлар, солиҳ фарзандларни, ҳалол мол-мулкни, кенг ризқни истайсизми?
Истиғфор айтинглар!
«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим… (Нуҳ сураси, 10).
5. Гуноҳларни каффорат қилинишини, ажру савобларни зиёда бўлишини, мартабаларингизни кўтарилишини истайсизми?
Истиғфор айтинглар!
«Ва: «Ҳиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз» (Бақара сураси, 58).
«Ҳиттотун» дегани «Афв эт, гуноҳимни кеч» деган маънони англатади.
*Албатта истиғфор гуноҳлардан покланиш учун энг яхши муолажадир.
*Албатта, Аллоҳ сидқи дилдан истиғфор айтган кишидан рози бўлади.
давоми;
http://muslimaat.uz/istigfor/