OzodNazar: Путиннинг ўзбек мигрантларига “амнистияси”: “мурувват” сабаби нимада? Кейинги кунларда Россия полицияси тожикистонлик мигрантларга қарши бир неча марта оммавий рейдлар ўтказди. Натижада Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьев Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, Россияда тожикистонликларнинг оммавий ушланаётгани юзасидан ташвиш изҳор қилинди. Айни пайтда, бугунги суҳбатдошимиз, “Мигрант. уз” портали асосчиси, ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммаднинг хабар қилишича, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига норасмий амнистия эълон қилинган... Сарвар Усмон суҳбатлашди.