Россиядаги ўзбек диаспораларини биласизми? Диаспоралар нималар билан шуғулланади? Меҳнат муҳожирлари учун бирон ёрдам кўрсата оладими? Жонли эфирда бу борадаги саволларга Москвада Ўзбек миллий маданий автономияси фаоли, “Ёшлар қаноти” ИҲ раҳбари Гулноза Зияутдинова жавоб беради.
Жонли мулоқотимиз 22 март, пайшанба куни Москва вақти билан соат 16 00 да ВВСUZBEKнинг “Одноклассники”даги саҳифасида бўлиб ўтади. Жонли эфирида иштирок этинг ва саволларингизни йўлланг ёки +7 967 028 20 22 рақамига Телеграмм орқали юборишингиз мумкин.