https://youtu.be/Q3QHAiVbYkY
Ассалому алайкум. Озгина бўлса ҳам эзгу фикр сочиш учун очганимиз Ютуб каналимизга обуна бўлинг. Олдиндан раҳмат. Видеоларимиз ёқса поделится қилинг. Сизнинг фикрингиз билан саъвияли видеоларни кўпайтириш ниятимиз бор, иншааллоҳ.
.
ВАТАН МАНЗУМАСИ
Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги,
Мирзо Бобурнинг 540 йиллигига бағишланади.
Пирларим борки, эл толедан рози,
Назм-у наво узра баланд парвози,
Туркий тил асоси, турк ибтидоси –
Юртнинг бир қаноти – Навоий Ҳазрат,
Бири – Бобур Мирзо шоҳу шеърсийрат.
Иймонбоши бобом имом ўрнида,
Салом берганида ўнг-у сўлида,
Бизга нажот ёғар икки қўлидан,
Юртнинг бир қаноти – Бухорий Ҳазрат,
Бири – Соҳибқирон Темурбек албат.
Элга жони фидо эр билмас ором,
Минг-минг номи қора, дили оқ бобом,
Энг улуғ инъом бу – ватанга инъом,
Юртим бир қаноти – жадид боболар,
Бири – қўрбошилар, қалби самолар.
Юртга таклиф керак, танқиддан аввал,
Шунда ўсиш бўлар элда мукаммал,
Ҳақоратлар этмас хатоларни ҳал,
Юртнинг бир қаноти – билим, юртдошим,
Бири – холис назар, холис элдошим.
Четда турмаганлар юртга мададкор,
Бир таҳлилга келсин ор, юраги бор,
Бугунимдан буюк келажагим бор,
Юртнинг бир қаноти – Бобурдек арбоб,
Бири – Навоийдай юраги офтоб.
27.01.2023 йил
***
https://t.me/uzbektoshijodi
Ўзбектош Тўрахонли,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
.
Эй ернинг осмон қизи,
Хонқизи, ҳай хон қизи.
Мен акангга дардинг айт,
Хонқизи, жон хонқизи.
Озор берганда ҳаёт,
Олисда эдим, наҳот,
Энди келдим, қилиб ёд,
Хонқизи, жон хонқизи.
Мен билан ишқ шартин туз,
Юзларингга босай юз,
Бўлмагин мунглиғ, маъюс,
Хонқизи, жон хонқизи.
Қанотинг ким қайирди,
Бахтингдан ким айирди,
Қалбда қўшиқ айтилди,
Хонқизи, жон хонқизи.
Не юмушинг бор, буюр,
Халоскоринг ўзим, юр,
Хонқизи, жон хонқизи,
Сенда бор жаннат иси.
17 апрель, 2017 йил
НОЗЛАРИНГ ЎША-ЎША
Сизни соғиндим, деган,
Сўзларинг ўша-ўша.
Юлдуздек порлар ҳамон,
Кўзларинг ўша-ўша.
Тиллога бурканмадинг,
Ҳижронга ўрганмадинг,
Ўзга деб, ўртанмадинг,
Ҳисларинг ўша-ўша.
Кўчма бахт экан ҳаёт,
Бир кун дўстдай, бир кун ёт,
Ишқинг АБАДИЙ, наҳот,
Нозларинг ўша-ўша.
Яхшийдим, бўлдим ёмон,
Тўкилиб бўлдим хазон,
Ўзгариб кетдим тамом,
Юзларинг ўша-ўша.
Қалбингда гўзал севги,
Унинг топилмас тенги,
Мен бошқачаман, сени,
“Сиз”ларинг ўша-ўша.
19 апрель, 2017 йил
* * *