🇴 '🇿 🇧 🇪 🇰 🇹 🇴 🇸 🇭 AKA TO'RAXONLI*
https://t.me/uzbektoshijodi
ТАРҒИБОТЧИЛАР МАДҲИЯСИ
Ижодий-маданий соҳа фидоси,
Элга илми дармон тарғиботчилар,
Ватаннинг маънавий ҳимоячиси,
Дарди Ўзбекистон тарғиботчилар.
Маърифатчи жонбоз керак саводлик,
Ҳар касб ривож топса, шу ерда шодлик,
Тараққиёт асли дили ободлик,
Яратар гулистон тарғиботчилар.
Мақсади, шиори иймондан дарслар,
Виждон уйғотгувчи нутқи йўлбарслар,
Қалбни қувватлагич орзу, ҳаваслар,
Ҳақиқий қаҳрамон тарғиботчилар.
Инсон руҳин кучи, пойдевори сўз,
Руҳни руҳлантирар қувватдори сўз,
Мисли йўлкўрсатгич кўкдаги юлдуз,
Миллий руҳга сарбон тарғиботчилар.
Аввал ҳам бор эди, бугун бор расмий,
Табиб сухан тили сажга бой, назмий,
Сенатор мирзолар, Шоший, Хоразмий,
Замондош билимдон тарғиботчилар.
Тонгда водийда у, эрта Сурхонда,
Ўзбек тилига шон қўшар Афғонда,
Юракда юк ташиб юрган полвонда,
Хизматга шай ҳар он тарғиботчилар.
Тақдир битган Ўзи. Мен ҳисоботчи,
Миллият бобида ёш тадқиқотчи,
Президентнинг ўзи бош ташвиқотчи,
Эслатай: “каттакон” тарғиботчилар.
23.05.2021 йил
*
Шоирлар улуғвор, нурҳаёт, нурқалб,
Кўчадан супуриб олмайди шеърни!
Сўзларни битталаб Худодан сўраб,
Байтларни безатар меҳрга ўраб.
09.06.2021 йил
.
ВАТАН МЕНДАН РОЗИ БЎЛСИН
Сендан розиман деб айтса бас, ВАТАН,
Суянчиқ бир ўғлон бўла олдимми?!
Тиниқлаштирдимми замон дарёсин,
Сувдан ночорларга етказолдимми?!
22.02.2023 йил
***
https://www.youtube.com/watch?v=W5uKNuH5_vg
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
Ўзбектош Тўрахонли,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
ШИДДАТГА КЕЛИНГ
Ким нимага қодир? Доно ё нодон,
Сийратнинг калити – суҳбатга келинг.
Гинаю аразни қувиб ҳар ёна,
Чой ё ош баҳона ҳимматга келинг.
Келишиб олайлик, кенг кўнгилликда,
Ўзликка кўмакка, хизматга келинг.
Тарбия йўлидан юриб то охир,
Аждодлар руҳи бор – ибратга келинг.
Компас одам керак юртга ҳамиша,
Чексиз куч-қувватга, шиддатга келинг.
Генераллик сари ўссин ҳар дунё,
Тартиб-интизомга, ғайратга келинг.
Гўзал ғоя афзал гўзал сўзлардан,
Уйғонинг, шошилинг, санъатга келинг.
Туйғу ва тафаккур чегараси бор,
Кутишнинг пайтимас қудратга келинг.
Мақтасин, қўлласин ўзбекни ўзбек,
Масъулиятга ҳам, меҳнатга келинг.
Бир ҳақиқат томон, мудом халқ томон,
Чиндан марду майдон бир аҳдга келинг.
Яна қайга борай десангиз агар,
Меҳру муҳаббатга, чин бахтга келинг.
17.02.2023 йил
***
https://t.me/uzbektoshijodi
***
https://www.youtube.com/watch?v=EgBQFqLsWkA&list=PL5TotzBWCK87fDtoCMJYztM-KMiLOfIGF&index=6
Ўзбектош Тўрахонли,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.