Одам булиш кийин экан
Дунё асли ўйин экан, ташлаб кетар кийим экан,
Англаганим шу бўлдики, одам бўлиш қийин экан.
Буғдой, арпа эккан билан, шеру йўлбарс боққан билан,
Шон-шуҳратга ботган билан одам бўлиш қийин экан.
Кулдан гулхан ёққанлар бор, олтин-кумуш таққанлар бор,
Осмон сирин очганлар бор, одам бўлиш қийин экан.
Ёр кўнглини олмоқ осон, омад келса кулмоқ осон,
Тўй-томоша бермоқ осон, одам бўлиш қийин экан.
Эй, дунёга маҳлиёлар, фойда бермас дийдиёлар,
Йиғладилар авлиёлар, одам бўлиш қийин экан.
abdujalil qo'qonov azob