Бухоро шахрида 300 нафарга яқин одамлар фирибгар қурувчининг тузоғига тушади. Жабрланувчилар 2018–2021- йиллар оралиғида кўп қаватли турар жой қурилиши билан шуғулланувчи “Бухоро эко строй сервис плюс” МЧЖ га турли миқдорда пуллар тўлаб келгани, аммо, қурувчи фирма уйларни ваъда қилинган муддатда қуриб топширмагани айтилади. Бунинг устига, жабрланувчиларнинг сўзларига қараганда, қурувчи фирма раҳбари бир хонадонни 3-4 кишига пуллаб юборган. Терговда аниқланган қурувчи ташкилот томонидан туя қилинган пуллар миқдори 20 млрд сўмга яқин. Умумий зарар миқдори 42 млрд сўмни ташкил этади. Шу ерда савол туғилади: Нега қурилиш фирмасининг фаолияти тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида назоратга олинмаган? Шаҳар марказида бир бинонинг 6-7 қавати битгунча уни ҳеч ким кўрмаганми? Алданган аҳоли вакилларининг жойларга мурожаатлари нега эътиборсиз қолдириляпти?.. 290 нафар атрофидаги оламларни алдаб, уларнинг миллионлаб пулларини ўзлаштириб юборган шахс Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар суди томинидан судланмоқда, энди одамлар нима қилсин? Улар 2-3 йиллаб ўз пуллари ортидан қувлаб, сарсон бўлиб келмоқда. Улар дардини кимга айтади? Улар орасида пул бериб, на пулни ва на уйни ололмай вафот этиб кетганлар ҳам бор. Ҳокимят масаланинг ечими сифатида қурилган уйларни ким очди савдосига қўйишни таклиф qilayapti.Lekin жабрланувчилар бу таклифга кўнгиси йўқ. Улар сотиб олган хонадонларида яшашни истайди . Аммо 1 та хонадон 3.4 кишига сотилган ekan.Endi масаланинг якуни қандай бўлиши Жиноят ишлари бўйича Бухоро шахар судининг ҳал қилувчи қарорига боғлиқ. Алданганлар уйли бўладими ёки пуллари қайтариб бериладими? Биз вазиятни кузатишда давом этамиз.