Жалақудуқ туманидаги Абдуллабий қишлоғининг «Ибрат» маҳалласида яшовчи аҳолининг салмоқли қисмини қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади. Ҳудудга йўлингиз тушса, урф-одат, анъаналарнинг яқдиллик билан, бир ёқадан бош чиқариб ўтказишларини кўрсангиз, ҳавасингиз келиши аниқ. Икки миллат вакилларининг ришталари нафақат дўстлик, балки, қуда-андачилик билан ҳам янада мустаҳкамланган. Қаҳрамонимиз Ражабали Камолов айнан ушбу ҳудудда яшайди. 1972 йилда таваллуд топган Ражабали, қисмат экан, айни болалик пайтида, ҳамма қатори ўйнаб куладиган, билим оладиган маҳалида 1гуруҳ ногирони бўлиб қолган.