Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани усталари Феррари автомобили нусхасини яратишди. Энг қизиғи унга Запорожец автомобили мотори ўрнатилган.
Элтуз нашрининг мобил мухбири хоразмлик усталар яратган Феррарини тасвирга олишга муваффақ бўлди.
Энг арзон совет автомобили бўлган Запорожецни ишлаб чиқариш 1994 йили тўхтатилган. Нақ 800 от кучига эга бўлган Феррари автомобиллари эса Запорожецдан фарқли икки кишилик ўриндиққа эга.
Айни пайтда Феррари ҳам афсонавий Запорожец каби кўплаб латифаларга мавзу бўлган мошина.
Биз айнан Ferrary автомобилларини кўриш учун Стокголмдаги энг қимматбаҳо автомобиллар сотиладиган Dream avto салонига ташриф буюрдик.
Дўкондаги Феррари автомобиллари нархи русумига қараб 300 мингдан 400 минг долларгача баҳоланган.
Масалан, бу йил урф бўлган Ferrary 488 Spiderнинг Стокгольмдаги нархи 365 минг доллар. Бу икки кишилик спорт машинасининг максимал тезлиги соатига 340 километр.
Ўзбекистонлик Ferrary ишқибозлари учун видеога олиш илтимосимизга Стокгольмдаги салон эгалари томонидан қаршилик бўлмади, бироқ Запорожецдан Феррари ясаган хоразмлик уста ўзини танитишни истамади.
Айни пайтда Стокголмдаги Автосалон эгаси бу машиналар рекламага муҳтож эмаслигини айтди.