Худоёрхон Ўрдасида таъмирлаш ишлари бошланди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Худоёрхон Ўрдасида бошланган таъмирлаш ишлари билан танишди. Шаҳар ҳокими пудратчи ташкилот мутасаддилари билан суҳбатда бўлиб, ишларни сифатли қилиб бажариш ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Президентимизнинг "Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (https://lex.uz/uz/docs/6137065) қарорига асосан Қўқон шаҳридаги 12 та моддий маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.
#Ўзбекистон#ҚЎқон#туризм#Худоёрхон#Ўрда#ШавкатМирзиёев#реставрация#маданият
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации