ҚИЗИМНИ УЗАТДИМ
Бахтли бўлсин илойим,
Мен қизимни узатдим.
Аллоҳим берган ойим,
Юлдузимни узатдим.
Куёв ўғлимдек қутлуғ,
Қудалар ойдек улуғ,
Осмонлар каби ёруғ
Мен юзимни узатдим.
Элга ёзиб дастурҳон,
Қилиб тиловат Қуръон.
Қудамга сарпо - чопон,
Нон тузимни узатдим.
Ҳақдан ажр олсин, деб,
Умри бахтга тўлсин деб,
Саодатли бўлсин деб,
Дил сўзимни узатдим.
Суннатни айлаб адо,
Қилиб Ҳаққа тавалло,
Палак ёйсин деб, илло,
Илдизимни узатдим.
Ўзинг бахт бер, Художон,
Қалбимда ибо, иймон,
Боғимдаги гул, райҳон,
Ялпизимни узатдим.
Аллоҳ, ўзинг бўл, тиргак,
Бахт йўқ қизимдан бўлак.
Ичимда урган юрак --
Қалб - кўксимни узатдим.
Мен қизимни узатдим.
ШЕРАЛИЖОН ХАМРОЕВ ШОИР
05 05 2022 ТЕЛ +79999751161