Тунни қоим қилиш солиҳлар белгиси, обидлар йўли ва буюк ислоҳотчилар сийрати саналади. Улар бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадилар. Зеро, у зот узрсиз ҳеч бир тунни ибодатсиз ўтказмаганлар. Айниқса, Рамазон ойида бунга катта эътибор қаратганлар!
Пайғамбаримизнинг Рамазондаги тунги ибодатлари ва таҳажжудлари ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Қуйида уларнинг энг машҳурлари билан танишиб чиқамиз:
Биринчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозларда ўн бир ёки ўн уч ракаатдан ортиқ намоз ўқимаганлар(Витр намози билан ўн уч ракаат бўлган). Оиша розияллоҳу анҳонинг қуйидаги ҳадиси бунга далил бўлади: “Расулуллоҳ Рамазон ва бошқа ойларда ўн бир ракаатдан ортиқ намоз ўқимаганлар” (Бухорий ривояти, 1147-ҳадис). Яна бир ҳадисда шундай деган: “Расулуллоҳ тунда ўн уч ракаат ўқир, сўнг бомдод намозининг азонини эшитганларида енгилгина икки ракаат намоз ўқир эдилар” (Бухорий ривояти, 1164-ҳадис).
тўлиқ матни:
https://islamonline.uz/index.php/jamiyat/item/4564-taroveh