“Ўзбекистон гўзал гўшадир – порахўрлар ўша-ўшадир”. Фаоллар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни оригинал услубда танқид қилди
Бир гуруҳ ўзбекистонлик фаоллар мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳақида оригинал видеоролик тайёрлади. Озодликка тақдим қилинган ушбу ролик “Ўзбекистон гўзал гўшадир” деб номланади.
Таниқли депутат, блогер ҳамда журналистлар ўқиган шеър орқали энергия бўҳрони, монополия, ишсизлик, порахўрлик, қишлоқлардаги абгор ҳолат танқид остига олинган.