Мусулмон бўлмаганларни сирдош тутманг!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда
Умматларнинг сараси Ислом умматидир
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон
Дунё ва охиратнинг ягона ҳокими
Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб, уларни бўлинмасликка, ихтилофга тушмасликка, ўзларидан аввалги ўтган аҳли китобларга ўхшамасликка чақиради.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:
وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Ўтли жар ёқасида эдингиз, сизни ундан қутқарди. Аллоҳ сизга Ўз оятларини ана шундай баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз. (Оли Имрон сураси, 103-оят)
Ояти каримадаги «Аллоҳнинг арқони» деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон арқонни маҳкам ушласа, қутулиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан-бир чораси Қуръони Каримни маҳкам ушлашдир. Шундагина инсон нажот топади. Мусулмон уммати нажот топиши учун барча бир бўлиб Аллоҳнинг каломи – Қуръони Каримни маҳкам тутиши лозимдир.
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг…»
Бу оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштириш шиоридир. Қуръони Карим Аллоҳнинг арқони экани ҳақида жуда ҳам кўп ҳадислар келган.
Имом Тобароний Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Аллоҳнинг Китоби Аллоҳнинг осмондан ергача тортилган арқонидир», – деганлар.
«...ва бўлиниб кетманг».
Аввал бирлашишга чақириб туриб, ортидан бўлинмасликка амр келяпти. Шундан ҳам бу ишнинг нақадар муҳим эканини билиб олса бўлади.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссолату вассалом:
«Албатта, Аллоҳ сизларга уч нарсадан рози бўлади ва уч нарсани ёмон кўради: Унинг Ўзига ибодат қилиб, ширк келтирмасликларингиз, барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб, бўлиниб кетмаслигингиз ва сизга ишбоши бўлган шахсга насиҳатда бўлишингиздан рози бўлади. «Деди-деди» дейиш, кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради», – дедилар.
Тафсирчи олимларимиз: «Мусулмонлар иттифоқ бўлсалар, хато қилмасликларининг кафолати берилган», – дейдилар.
Минг афсуслар бўлсинким, мусулмонлар ушбу ояти каримага амал қилмаганликлари, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Қуръонни барчалари бирлашиб, маҳкам тутмаганликлари, кўплаб бўлинишлар, ихтилофлар қилганликлари учун бошларига битмас-туганмас бало-офатлар ёғилмоқда. Аллоҳнинг бир оятига амал қилмаганлари учун шунчалар мусибатлар бўлса, кўп оятларига амал қилмаганда нима бўлишини ўзимиз билиб олаверайлик.
«Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Ўтли жар ёқасида эдингиз, сизни ундан қутқарди».
Тафсирчи олимларимиз ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши сабаби ҳақида қуйидаги ривоятни келтирадилар: