Асли ўзбекистонлик Валентина Чупик - Россияда меҳнат муҳожирларига бепул хизмат кўрсатувчи юрист.
Ўтган йилнинг ўзида унга 14 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Энг кўпи - 42 фоизи Ўзбекистон фуқароларидан.
Ҳуқуқшуноснинг айтишича, ўзбекистонликлар асосан ўз иш ҳақларини ололмаганларини айтиб шикоят қилишади.
Унга кўра, мигрантларнинг қийин вазиятга тушишларига оддий қоидаларни билмасликлари сабаб бўлмоқда.
Меҳнат муҳожирлари энг кўп тўқнашадиган муаммолар полиция тўхтатганда, иш ҳақини олишда ва уйни ижарага олишда келиб чиқади.
Юрист Чупик ҳар бир меҳнат муҳожири билиши зарур деб ҳисоблаган маслаҳатларни берди.