Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти(ШҲТ)нинг Минтақавий Аксилтеррор структураси (РАТС ШОС)Тожикистон Ислом уйғониш партиясини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.
Минтақавий Аксилтеррор структурасига кўра, қайси бир ташкилот ўз мамлакати қонунчилигига биноан суд қарори билан террорчи, бўлгинчи ва экстремистик деб топилган бўлса, ШҲТнинг террорчи ташкилотлари рўйхатига киритилади.
Тожикистон Ислом уйғониш партияси собиқ СССР ҳудудида фаолият юритган, Тожикистон парламентида ўринга эга бўлган ягона исломий партия эди.
Тожик расмийлари 2015 йили сентябридаги Тожикистондаги қонли ҳодисаларда Ислом уйғониш партиясини айблади, партия фаолиятини тақиқлаб, аъзоларини ҳибсга олди.
Исломий партия зўравонликларга алоқадорлигини рад этади, босимларни Президент Имомали Раҳмоннинг мухолифларини сиёсий саҳнадан сиқиб чиқариш ҳаракатлари деб баҳолайди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.