Россиянинг кўплаб минтақаларида рекорд даражада қор ёғди. Мутахассислар бундай қор хусусан Москвада бундан 65 йил олдин ёққанини таъкидлашмоқда. Қалинлиги 60 см ошган қор Москва кўчаларида транспорт ҳаракатланишини деярли тўхтатди. Коммунал хўжаликда асосан ўзбек ва тожик мигрантларидан иборат ишчилар етишмовчилиги сезилди. Шаҳар ҳокимияти ишчилар етишмовчилиги олдингига нисбатан 40% етганини билдирди. Москвада ишлаётган ишчилар икки сменада ишлашга мажбур эканини гапирмоқда.