1989 йилнинг май июнь ойларида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ўзбеклар билан юз берган этник тўқнашувлар давомида месхети туркларининг уйлари вайрон этилди. Расмий маълумотларга кўра 52 нафар месхети турки ваҳшиёна ўлдирилди. Тахминан мингта уй ёқилди ва талон тарож қилинди. Шу муносабат билан бир қанча ўзбек зиёлилари баёнот билан чиқишди. Элтуз баёнот матнини ўз сайтида эълон қилганидан сўнг, медиа тармоғида мавзу юзасидан баҳс мунозара қизиди. Бу юзадан туғилган саволлар билан акция ташаббусчиларидан бири ўзбек фаоли Қанот Одилга мурожаат қилдик.