Бухоро шахридаги Пиридастгир кўчаси 6-Б кўп қаватли янги қурилган уйда яшаш шароити жуда хам ачинарли аҳволда. Кўп қаватли уй давлат ташкилотлари томонидан охиригача қабул қилиб олинмаган, жумладан, таббий газ тармоғи номигагина турибди, қувур кесиб ташланган, уланмаган холда, эски ишлатилган электр хисоблагичлар ўрнатилган. Канализация тармоғи тўлиқ ишдан чиққан, барча люклар чиқинди ифлос сувлар билан тўлган, ер тўла қисмида хам шу ахвол. Қурилишни охиригача якунламасдан ахолини қийин холатга солган тадбиркор ваъдалар бериб 2 йилдан бери оввора қилиб келаетганини уй сотиб олган фуқаролар надомадлар билан сўзлаб беришди. Уй атрофи ўраомаган, на ахлатхона, на машина тураргохи ва болалар майдончаси бор, атроф ахлат билан тўлиб тошган, аниисанитария холатда. Ахоли ушбу ходатдан қатъий норози...
Бухородаг барча ваколатли хокимлик ва давлат органлари ушбу холатни қонуний ўрганиб чиқишлари сўралади. Акс холда ахолининг сабр косаси тўлиши аниқ!!!
Каналга уланиш:
https://t.me/TanqidlarUz