Швецияда кўчириб ўтқазилган бачадондан илк бола туғилди.
Болакайнинг 36 яшар онасида бачадон ривожланмай қолганди. Шу боис унга 61 яшар бир танишининг бачадони кўчириб ўтқазилган.
Дунёда ҳар беш мингтадан битта аёлда ё бачадон бўлмайди, ё ҳомиладор бўладиган даражада ривожланмайди.
Муддатидан бироз олдин, лекин соғ-саломат туғилган болакай эса дунёдаги юз минглаб фарзандсиз аёлларга она бўлиш бахтидек бир умид бахш этмоқда.
Айни тажриба ортидан Британия каби мамлакатлар ҳам келаси йилдан эътиборан, ҳомиладор бўлолмаётган аёлларга бачадон кўчириб ўтқазишни бошлашмоқчи.