Қашқадарёлик табиб Алишер Ёрматовни кобралар 20 маротабадан кўпроқ чаққан. Қўллари чандиқда. Икки маротаба ўлим билан олишган ва шифокорлар ёрдам бериша олишмаган. Ҳаётга бўлган муҳаббат ўлим устидан ғалаба қозонган. Бундан ташқари табиб ғаройиб найрангбозликларни намойиш этади: яримяланғоч Алишер-ака гиламчага ётиб олади ва турмуш ўртоғи унинг устига ўнта кобрани қўяди. Ярим соатларча кобралар унинг устида ўрмалашади ва уни чақишмайди.
Морбознинг энг зўр чиқиши, у иккита кобранинг бошини ўз оғзига солишидир. Унинг ноёб истеъдоди учун Antique World (Германия) Академияси унга профессор унвони тайинлади.
Мақола муалиффи у билан Самарқандда учрашди.
– Илонларга бўлган муҳаббатингиз қачон ва қаерда бошланди?
– Бир куни мени катта болалар тутиб дўппослашганда, тўққиз ёшда эдим. Кун бўйи ғорда аразлаб ўтирдим. Ўшанда мендан ҳамма қўрқишлиги учун хавфли илонлар билан шуғулланаман деб ўзимга ваъда бердим. Чунки бизнинг қишлоқ тоғ ён бағрида жойлашган бўлиб, бу ерда кобралар, қора илон ва кўлвор илонлар кўп. Шундан кейин илонларни чўнтагимда ёки куйлагим ичида олиб юрадиган бўлдим.
– Сизни кейин хафа қилишмайдиган бўлишдими?
– Албатта! Аммо мен ҳам ҳаддимдан ошдим. Болалар нафақат қўрқиш, ҳатто мен билан дўстлашмай қўйишди. Илонларни ғорда сақласам ҳам, баъзида уларни уйга олиб келар эдим. Шунинг учун отамдан кўп гап эшитар эдим: у ҳамқишлоқларимиз бизникига кирмай қўйишади деб хавфсирар эди, у қишлоқда ҳурматга эга бўлган одам – собиқ колхоз раиси, опаларим эса кейинчалик: бири – профессор, бошқаси – доцент унвонига сазовор бўлишди.
– Қизлар ҳам сизни четлаб ўтишадиган бўлишдими?
– Ҳа, бу ғамгин воқеалар. Шунинг учун мен кеч уйландим. 27 ёшимда отамни ҳурмати туфайли, ота-онам морбозга турмушга чиқишга розилик берган келинни топишди. Қизлар эса мен тўғримда кечаси гўзал парига айланадиган илонларимдан бирини севиб қолган деган миш-мишни тарқатишди. Бугун бу кулгили бўлиб кўринади, аммо ўшанда одамлар бу гапга ишонишган.
Қишлоқ хўжалик институти талабаси бўлишимга қарамай, илонларни тарк этмасдан, костюмимнинг чўнтагида олиб юрар эдим. Бир куни шундай воқеа рўй берди. Ётоқхонада илон пальтомнинг чўнтагидан ўрмалаб чиқиб, хонадошимнинг кровати ёнида чўзилиб ётибди. У ўйғонгандан сўнг, мен институтдан қайтганимгача, кроватидан тушолмай ўтирган. Шу кундан бошлаб мен ётоқхонада бир ўзим яшайдиган бўлдим.
Нима учун илонларни яхши кўраман? Ўзим ҳам тушунмайман.
Ёзувчи Артур САМАРИ