- MUSLIMA SOLIHA -
Араб тилида ширк сўзи “икки нарсани тенглаштириш”, “тенгдош қилиш”, “шерик қилиш” деган маъноларни билдиради. Унинг шаръий маъноси: Аллоҳ таъолога зоти, феъллари, ибодати ва гўзал исму сифатларида махлуқларни тенгдош қилиш, шерик қилиш тушунилади. Қуръони каримда ширк ва унинг ўзагидан ясалган сўзлар 34 марта зикр қилинган бўлиб, уларнинг барчасида ушбу гуноҳ қораланган ва ундан қайтарилган.
Шариатимизга кўра, ширк энг оғир зулм, энг қабиҳ жаҳолат ва энг катта гуноҳ саналади. Ундан қайтариш жамики анбиё алайҳимуссаломлар даъватининг асоси ва самовий шариатларнинг мағзидир. Чунки, ҳар бир набий ва расул албатта ўз қавмига:
яъни: “Эй, қавмим! Аллоҳга сиғинингиз! Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқдир”, – дегандир (Аъроф сураси, 59-оят).
Аллоҳ таоло Ўзига ширк келтиришдан Қуръони каримнинг кўплаб ояти карималарида қайтарган. Жумладан, Наҳл сурасининг 51-54 оятларида шундай деган:
яъни: “Аллоҳ: “Икки (сохта) илоҳни маъбуд қилиб олмангиз! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқингиз!” – деди. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин (итоат қилиш) Унгагина (бўлиши) вожибдир. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқасизми?! Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар. Сўнгра (У) сизлардан (ўша) мусибатни даф этгач, сизларнинг орангиздан бир тўда (кимсалар чиқиб) Парвардигорларига ширк келтирурлар” (Наҳл сураси, 51-54-оят).
Аудио овоз Portal Muslim uzдан олинди.
МУСЛИМА СОЛИҲА -
Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза.
Шаввол ойи, Шаввол ойи рўзаси.
Hayit kuni, Arafa kuni, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za. Shavvol oyi, Shavvol oyi ro'zasi.
____________________________
____________________________
Мазкур каналдаги видеоларни кўчиришга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Видеоларни like тугмасини
босиб ёки Инстаграм, Телеграм каби бошқа Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингиз
мумкин.
_____________________________