Uzbekistan Airways халқаро йўналишлардаги барча қатновларни бекор қиларкан, 16 март куни Россиянинг бир неча шаҳарларига якуний қатновларни амалга оширилганини маълум қилганди. Аммо бугун тонгдан Москванинг “Внуково” аэропортида юзлаб ўзбекистонликлар сарсон қолишмоқда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси рейслари қатнови тўхтаган, Россия авиакомпанияларидан “Ютэйр” парвоз вақтини кечиктирмоқда.
Би-би-си ўзбек хизматига аэропортдан мурожаат қилган бир гуруҳ ўзбекистонлик йўловчилар ватанга қайта олиша олмаётгани ва авиачипталар пули қайтариб берилмаётганидан шикоят қилдилар.