Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг кузатувчилар ҳайъатига кўра, Ўзбекистондаги 22 декабрдаги парламент сайловлари аввалгиларидан эркинроқ ўтган, аммо сайлов тизимидаги ўзгаришлар мухолифатнинг ўрнини тўлдира олмаган.
Халқаро ташкилотнинг кузатувчилар миссияси раҳбари Тана де Зулуета сайловларда рақобатнинг етишмаганини таъкидлаган.
"Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилиши ва сўз эркинлигининг кенгайиши мақтовга лойиқ, аммо улар мухолиф партияларнинг йўқлиги, тамал инсон ҳақларини менсимаслик ва сайлов кунидаги жиддий қонун бузилишларини компенсация қила олмайди", деб айтган Тана де Зулуета.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda