«Бу паxта, болам, оқлик ва маънавий оқликни билдиради. Бугунги кунда бутун дунёда ларзага солаётган коронавирус пандемияси туфайли кўп ишлар бир оз бўлса ҳам орқага сурилди, лекин қишлоқ ҳўжалигида инсонларни меҳнати, давлатимиз берган панд-насиҳатлари, ёрдамлари туфайли бу йил ҳам юқори сифатли ҳосил яратилинмоқда. Бугун ёшим улуғ сифатида, болам, Оллоҳдан бу йилги ҳосил мўл бўлишини, дунё бўйича тарқаган касаллик тезроқ бартараф бўлишини ягона Оллоҳдан сўрайман. Республиканинг ҳар бир ҳўжалигида шуғулланаётган деҳқонларнинг паxта ҳосиллари мўл бўлсин, тарози боссин. Шулар қатори Улуғнор паxтаси ҳам мўл бўлсин. Бугунги таҳлиллар шуни кўрсатяпти, паxта бор экан оқлик ва яна оқлик рамзи бўлиб қолади. Ҳар доим омон бўлинглар. Болам, xавотир бўлма, Отанг ҳар доим сенлар билан».
Қўзиев Қодиржон Мелибоевич
«Бобуршоҳ» ф/ҳ раиси