Голландиялик олимлар сунъий бачадон яратишди.
У қандай кўринишда ва қай тахлит ишлайди?
Бу бачадонни амалиётда ишлатиш учун яна 5-10 йил тажрибалар ўтказиш кераклиги айтилмоқда.
Сунъий бачадон ҳозирча чала туғилган чақалоқлар ҳаётини асраш учун муҳим.
Дунёда ҳар йил 5 миллиондан кўп чақалоқ муддатидан олдин туғилгани туфайли нобуд бўлади.
Сунъий бачадон чала туғилган чақалоқларни ўстирувчи мавжуд инкубаторлардан анча фарқли: унда худди она қорнидаги каби шароит яратилган.
Келажакда эса барча аёллар сунъий бачадондан фойдаланишлари мумкин.
Ҳатто гей эркаклар ҳам фарзанд кўришни исташса, сунъий бачадон ёрдамида фарзанд кўриш имконига эга бўладилар.
Аммо айримлар сунъий бачадонда бола кўришнинг ахлоқий ва инсоний жиҳатларини савол остига олишмоқда.
BBCUZBEK.COM видео лавҳасини кўринг.