Кўпчилик шундай деб ўйлайди.
Аммо яқинда олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот мушкул аҳволга тушиб қолган одамга ёрдамга шошиладиган инсонлар кўплигини кўрсатди.
Дунё бўйлаб ўрнатилган CCTV - кузатув камераларига тушиб қолган юзлаб видео тасвирларни ўрганган Копенгаген Университети олимлари кўпчиликнинг "бегонага ёрдам берадиган одам кам" деган фикри нотўғри деган хулосага келди.