Россияга ишлашга борган мигрантлар, патент олмагани учун ҳам махсус сақлаш марказларига юборилади.
Бу марказлар эса ашаддий жиноятчилар сақланадиган қамоқхонадан фарқ қилмайди.
Улар кўпинча оч-наҳор ушлаб турилади.
Айримларга кўра, ҳатто ҳужжатлари жойида бўлса ҳам уларни ушлаб кетаверишади.
Мигрантлар ойлар давомида у ерда қолиб кетишади.
Қамоқдаги мигрантларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ҳеч бўлмаганда аёл мигрантларни бу қамоқлардан чиқариб олишда кўмаклашиши керак.
Ўзбекистон расмийлари уларга ёрдам беришадими?