Хонанда Лола Йўлдошева бу гал мухлисларини қойил қолдиришнинг янги йўлини топди. У автобусда, кўчада жонли тарзда қўшиқ куйлади. Ва бу лаҳзалар видеолавҳаларга муҳрланди.
$CUT$
— Бу шаҳар бахт ва эзгуликка тўла! Сиз уларни баҳам кўришдан уялмаслигингиз керак холос, – деб ёзади хонанда ўз инстаграм саҳифасида.
Мусиқамиз ёрдамида ҳар бир кишига бахт ва саодат лаҳзаларини бахш этишга ҳаракат қилдик. Шаҳар аҳолисини позитив тўлқинга созлаб, кун бўйи яхши кайфият бағишлашга ҳаракат қилдик.
Жуда ажойиб бўлди. Бу бахтли дақиқаларни мен билан баҳам кўрганингиз учун раҳмат!