“1-гуруҳ ногирони: Соғлиқни сақлаш масъуллари вазифасига жиддий қарамаяпти”
“Фарғона вилояти Қува туманидан мурожаат қиляпман. Биринчи гуруҳ ногирониман. Поликлиникамизни марказдан 2-3 км узоққа кўчириб бизни сарсон қилишяпти. Соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари вазифасига жиддий қарамаяпти. Беморларни даволашга эътиборсизлик қилишяпти. Қани давлат ажратган дори-дармон? Қани озиқ-овқат? Президент қарорлари нега ижро этилмаяпти? Ҳурматли президент, уларга чора кўринг! Маошини ҳалоллаб олсин! Ана шунда бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам ошиғи олчи бўлади”.