“Ҳайдовчиларга жарима солаётган санитария ходимларининг ўзи ҳам карантин талабларига риоя қилмаяпти”
“Мамлакатнинг бошқа вилоятлари каби Самарқандда ҳам карантин қоидаларига риоя этмади деган важ билан автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган аҳоли тайинланган жарималарни тўлашга қийналмоқда. Сабаби маълум: оғир молиявий шароит. Миқдори уч млн сўмдан бошланадиган жарималарни кечиктириб тўлашнинг ҳам имкони йўқ. Жарима тўлиқ тўланмагунча автомашина жарима майдонидан қўйиб юборилмаяпти. Жаримага тортилган ҳайдовчиларнинг баъзилари кўчага зарурат юзасидан чиққани, лекин бу ҳолат мутасаддилар томонидан инобатга олинмаётганини айтмоқда. Ушбу видеода Самарқанд вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасидаги ҳолат акс этган. Кўриб турганингиздек, бошқарманинг ўзида ҳам аҳоли ва ходимлар карантин қоидаларига умуман риоя этмаяпти. Айтишларича, санитария ходимлари орасида ҳам COVID-19дан вафот этганлар бор...”