Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги Давлат Котиби Раҳим Ражабов Ислом Каримов Асакадаги прицеп заводини Жанубий Кореянинг Дэу ширкатига қандай сотгани ҳақида гапириб берган.
UzA билан суҳбатда айтишича, унинг ўзи тайёр заводнинг корейсларга сотилишига қарши бўлган ва Асакадаги бўш ерда янги завод қуришни таклиф қилган.
1997 йилда ҳукуматни тарк этган собиқ мулозим Каримовнинг атрофида "ифлослар" ва "мафия" йиғилиб олгани, халқ ва давлатнинг бойликларини талагани ҳақида гапирган.